Latest news

13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  11 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  14 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8

Рустам Абдуллаев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" News

Рустам Абдуллаев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашуви якунига етгач қўқонликлар устози Рустам Абдуллаев клуб расмий сайтига ўйин ҳақида қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта "Қизилқум"га ғалаба учун келгандик. Афсуски футболда кўп нарса бизга боғлиқ эмаслигини бугун гувоҳи бўлдик.

- Биринчи навбатда бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Учрашувнинг 75 дақиқасини 10 киши бўлиб ўтказиш осон эмас. Боз устига меҳмонда ўйнадик. Лекин шунга қарамай футболчиларим охиригача курашди ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ижобий натижа қайд этишга харакат қилди. 

- Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очдик. Кўрдингиз танаффусга ҳисобдаги устунликни ўзимизда сақлаб қолдик. Афсуски иккинчи таймда бизга янада оғир бўлди. Жуда ҳам оғир. Бу ерда мен рақибнинг ўйини кучайганини назарда тутмаяпман. Бунинг бошқа сабаби бор. Ҳозир фикрларимни матбуотда юзага чиқаришни истамайман. 

- Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Шогирдларим билан фахрланаман. Уларга ишонаман. Ўйин пайтида ва учрашув якунига етганидан кейин ҳам навоийлик мухлислар бизни қарсаклар билан олқишлади. Бунинг учун уларга раҳмат.

- Бизда учрашув видео тасмаси бор. Уни яна обдон кўриб чиқамиз ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Нафақат рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб, балки бошқа жиҳатлар бўйича ҳам ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

- Ҳакамлар? Ўйинни ҳамма кўрди. Ҳамма ўзига яраша хулоса чиқариб олади. Учрашувга ПФЛ ҳакамлар департаменти бўлими бошлиғи ҳам ташриф буюрган ва у киши ҳам ҳакамларнинг харакатларини кузатиб борган бўлса ажаб эмас. Рефериларга айнан улар баҳо беришсин - дейди Рустам Раҳмонович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика