Latest news

20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  29 20:45Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  17 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  10 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  8 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

Рустам Абдуллаев: “Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ мени хурсанд қилди” News

Рустам Абдуллаев: “Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ мени хурсанд қилди”

“Қўқон-1912” – “Шўртан” (2:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Ўйинни ўзинглар ҳам кўрдинглар, биринчи бўлимда вазиятлар реализацияси бўлмади. Озгина омадимиз келмади. Лекин яхши ютиб олдик. Битта нарсага хурсанд бўлдимки, йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ юқори кўринди. Ўйинда ютишга интилиш бўлди. Учрашув муҳим эканлигини билиб ҳаракат қилишди – дея гап бошлади Абдуллаев.

- “Шўртан” ўйини ҳақида фикрингиз қандай?   
- Бу жамоа чемпионатни биринчи ўринда якунлашга яқин. Бизга енгиллик томони шу бўлдики, “Шўртан” муддатидан олдин элита йўлланмасини расмийлаштирди. Яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Таркибида 3-4 нафар ўйинчиларнинг ҳаракатлари менга ёқди.

- Жамоангизни қолган 3та ўйинда битта дуранг ҳам олий лигага олиб чиқади...
- Ҳа. Лекин шунга қарамай биз барча ўйинларда ютиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ютсак, мукофот пули оламиз. (Кулиб) Чемпионат тугагач деярли 4 ой давомида мукофот пулисиз ишлаймиз. Шунинг учун олдимиздаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозониб мукофот пулларини олишга ҳаракат қиламиз.   
- “Қўқон-1912”ни олий лигада ўйнашга тайёр деб ҳисоблайсизми ёки қандайдир муаммолар борми?
- Бу саволга жавоб беришга бироз эрта деб ўйлайман. Чемпионат тугаб бормоқда. Олдин мавсум поёнига етсин, кейин ҳаммасини ўйлаб кўрамиз. Лекин келаси йил ҳам муносиб иштирок этиш учун ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи босқичда таркибга Дониёр Усмоновнинг келиб қўшилиши жамоани кучайтирди. Унинг келгуси  тақдири қандай кечади?   
- Билсанглар керак, бу ерга келишдан олдин “Локомотив”да ишлагандим. Шунда Усмоновнинг имкониятларини яхши билардим. “Қўқон-1912” бошқарувини қўлга олганимдан сўнг эса Дониёрни “Локомотив”дан мавсум охирига қадар ижарага олдик. Мана кўряпсизлар деярли барча ўйинда гол уриб келмоқда. Лекин уни келаси мавсум ҳам жамоамизда қолади деб айта олмайман. Унга ҳозирда 3-4та клуб қизиқиш билдирмоқда. Агарда “Локомотив” Усмоновни ўз сафига қайтариб олмаса, “Қўқон-1912”да олиб қоламиз. Бундан ўйинчини келаси йил ҳам жамоамда кўришни хоҳлайман.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика