Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Рустам Абдуллаев: “Чемпионат қизияпти” News

Рустам Абдуллаев: “Чемпионат қизияпти”

“Қўқон-1912” – “Шўртан” (2:1) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Раҳмонович иштирок этди.

- Бугун ўзинглар ҳам кўрдинглар биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, устунликни ўзимизга олгандик. Лекин иккинчи тайм бироз қийин кечди. Бу табиий эди. Чунки рақиб жамоа ҳам мағлубиятдан қутилиб қолиш учун курашарди. Ўйлайманки бу руҳият билан боғлиқ. Ҳар қандай жамоа иккита ёки ундан ортиқ гол уриб ҳисобда олдинда бораётганида шундай бўлади. Чунки ғалабани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинади. Йигитларимизда ҳам иккинчи бўлимда шундай бўлди назаримда. 


- Янада кўпроқ гол уришимиз учун вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни 3:0 қилиб олишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Шундай бўлганида босим бироз пасайган бўларди. Лекин бугун муҳими уч очкони қўлга киритдик. Олдин ҳам айтганман, футболчиларимга ишонаман. Улар бугун иродасини кўрсатди. Бунинг учун раҳмат. 


- Мухлислар ҳам бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Қолаверса жонкуяр раҳбарларимиз ҳам бугун стадионга келиб, бизга далда бўлди. Бутун жамоа номидан уларга раҳмат айтаман. 


- Ҳужумчимиз Владимир Аргуннинг бугун туғилган куни эди. Йигитлар ўйиндан олдин унга муносиб совға қилишга қаттиқ бел боғлаганди. 


- “Шўртан” ҳам яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Ўйиндан олдин қандайдир ҳадик бор эди. Умуман олганда чемпионатдаги интрига оортиб бормоқда. Кутилмаган натижалар бўляпти. Фикримча чемпионат қизиса, бундан футбол ютади. Мухлислар... Футболчилар – дейди Рустам Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика