Latest news

14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  0 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  7 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим" News

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим"

Ўзбекистон Про-лигаси 11-тури доирасида ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Нурафшон" (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар жамоаси сардори Руслан Вагапов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. "Локомотив-БФК" таркибида ёшлар ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бугун улар зўр ўйнашди. Ўйинга руҳий томондан яхши тайёргарлик кўра олмадик. Бугун рақибларимизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Сўнгги дақиқаларда эса улар 100 фоизлик вазиятни йўққа чиқаришди. Умуман олганда ўйин яхши савияда ўтди.

Фарруҳ Шотурсунов ва Элбек Равшановнинг йўқлиги билинди. Ўйинимиз уларнинг атрофида қурилмоқда. Шу боисдан ҳам бугун кўплаб вазиятлар ярата олмадик. Бугунги ўйиндан кейин биз ўз устимизда янада ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

Кутгандим, "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим. Чунки уларнинг таркибида ёшлар кўп, улар ҳаракатчан бўлишади. Умуман олганда менга "Локомотив-БФК" ёқди. Агарда улар машғулотларда қаттиқ ишлашса, янада яхшироқ жамоага айланишади", - деди Вагапов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика