Latest news

13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  0 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  1 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  2 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  1 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  6

Руслан Корян: "5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади" News

Руслан Корян: "5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади"

«Локомотив» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси 4-турига келибгина илк ғалабасини қўлга киритди.
Вадим Абрамов шогирдлари Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши ажойиб ўйнашди ва 5:0 ҳисобини қайд этишди. Бу рақибларнинг илк учрашувларида «темирйўлчилар» соф шармандаликка учрашганди - 2:6. Қатардаги «жимжимадор» мағлубиятдан сўнг табиийки, футболчилар кескин танқид остида қолишди. Мана, «Локо» футболчилари бунга муносиб жавоб беришди. Учрашувдаги сўнгги голни легионер ҳужумчи Руслан Корян ўз номига ёздириб қўйди. Хўш, унинг ўзи ўйин ҳақида нима дейди?

- Руслан, аввалига «Ал-Садд»га қарши ўйиндан олган умумий таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...


- Ғалаба биз учун ғоят муҳим эди. Қатардаги биринчи ўйиндан кейин имкониятларимиз анча пасайган ва ортга йўл қолмаганди. Қисқаси, 3 очко олишимиз шарт эди. Мана, футболчиларимиздаги иштиёқ ва характернинг яхши уйғунлаштирилгани самара берди ва вазифани мақтанарли даражада уддаладик.

- Учрашувдан олдин шундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишни хаёлингизга келтирганмидингиз?

- Албатта, йўқ. Энг муҳими ғалаба эди. Қандай ҳисоб бўлмасин, 3 очко олишимиз талаб этиларди. Айнан шунга катта урғу қаратган ҳолда ўйнадик.

- Сизнингча, «Ал-Садд» яхши ўйнамадими ёки «Локомотив» ўта кучлилик қилди?


- Рақибдан кучли ўйнаганимиз - факт. Бу дастлабки дақиқалардан бор эътиборни гол уришга қаратганимиз билан боғлиқ. Тезкор гол кейинчалик ўз самарасини бермасдан қолмади. «Ал-Садд» чакки жамоа эмас аслида. Таркибида савияли легионерлар борлигини унутмаслик даркор. Маҳаллий ўйинчилари ҳам маҳорат бобида хорижликлардан қолишмасликлари биринчи ўйинда яққол кўринганди.

- Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоа футболчиларининг кескин танқид қилинишгани ҳам фойда бердими?


- Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрилди. Футболчилар илк ўйиндаги натижа тасодиф эканлигини исботлаш ишқида ёнишди. Футболда омад, иштиёқ ва кайфиятнинг юқори бўлиши ғалабага омил сифатида хизмат қилиши мумкин. «Ал-Садд» билан ўйин арафасида клубимизда шу жиҳатлар яққол сезилди. Демак, 5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади.

- Сиз захирадан майдонга тушиб гол урдингиз...


- Бош мураббий ишонч билдириб майдонга туширганидан хурсандман. Йирик ҳисобдаги ғалабага ҳисса қўшганим ёқимли. Энди кейинги ўйинларда ҳам голлар  билан жамоага кўпроқ наф келтиришга уринишим табиий. Ҳарқалай, шу гол менга ижобий таъсир этади, деб ўйлайман.

- «Локомотив» бу ғалабадан кейин очколари сонини 4тага етказди. Гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Асосийси, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик. Энди қолган 2та учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур. Кейинги турда бундан-да кучли рақибни қабул қиламиз. «Ал-Ҳилол» тартибли футбол кўрсатадиган жамоалар тоифасига киради. Унга қарши биринчи ўйинда анча қийналган эдик. Лекин «Ал-Садд» устидан қозонилган ишончли ғалаба руҳиятимизни кўтариши аниқ. Демак, кейинги учрашувда ҳам 3 очко олишни кўзлаб майдонга тушамиз. Умуман, ҳаммаси ўз қўлимизда - бу яхши. Қисқаси, имкониятимиз ёмон эмас, фақат буни амалда тасдиқлаш қолди.

- Секин-аста юртимиз футболига мослашиб боряпсиз. Қандайдир муаммолар йўқми?

- Муҳитга тобора киришиб бораётганимдан хурсандман. Бу клубга яхши ниятлар билан келганман. Ўз голларим билан «Локомотив» ютуқларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман. Яна мухлислар ёқимтойи бўлишни кўнглимга тугиб қўйганман. Ҳозир муаммолар йўқ. Шундай экан, вақт ўтгани сари ўйинимни кучайтириб боришим керак.

- Клубингиз олий лигада яхши старт олгани йўқ, жумладан, сиз ҳам...

- Чиндан ҳам, мавсумни яхши бошлай олмадик. Лекин барчаси яхши бўлиб кетишига ишонаман. Олий лигада кучли рақиблар етарли экан. Буни ортда қолган учрашувлар ор-қали кўрдим. Кейинги турларда менга ишонч билдириб, майдонга туширишса, албатта, ўз голларим билан «темирйўлчилар»га ғалаба келтирмоқчиман.

- Яқинда Арманистон терма жамоаси сафида тўп суриб қайтдингиз. Таассуротлар қандай?

- Яхши. Фақат бизга омад етишмади. Агар кейинги ўйинларга чақирув олсам, терма жамоада ҳам ўзимни кўрсата олишимга ишонаман.

- «Локомотив» мухлисларига айтадиган сўзларингиз...


- Улар ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонишсин, чунки жамоамиз жуда аҳил ва кучли. Мен эса ғалаба йўлида бор имкониятимни ишга соламан. Умид қиламанки, мухлисларимиз бизни доимо қўллаб-қувватлашади. Зеро, «Локомотив» нафақат Ўзбекистон чемпионати, балки Осиё ЧЛда ҳам юқори натижалар қайд этишни кўзламоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика