Latest news

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши" News

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Руслан Жиянов ўз фикрини билдирди.

"Ўйин турнир жадвалида юқорироқ кўтарилишимиз учун муҳим эди. Буни ҳис қилган ҳолда жамоавий ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик.

Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши. Асосийси, жамоа ютуғи деб биламан.

Пенальтиларни ким ижро этишини мураббий ҳал қилади. Шунақа вазият бўлиб қолди, Ўринбоев тепган биринчи зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Шундан сўнг тўп ёнига мен яқинлашдим. Ким гол уриши муҳим эмас.

Профессионал футболчи ҳар бир ўйинга бор кучини бериши керак. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчанинг орзуси саналади.

Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Навбаҳор" мухлисларига катта раҳмат айтаман. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси жуда катта. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқада ҳис қилиб турдик. 

Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ҳам олдинги, ҳам орқа чизиққа ёрдам бериш керак. Биз мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз", — деди 23 ёшли футболчи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика