Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

Руслан Аҳмедов: «Сўғдиёна» сув ва ҳаводек зарур бўлган очколарни йўқотди» News

Руслан Аҳмедов: «Сўғдиёна» сув ва ҳаводек зарур бўлган очколарни йўқотди»

«Сўғдиёна» - «Бухоро» учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» бош мураббийи ёрдамчиси Руслан Аҳмедов қатнашди.
-  Ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Ҳамма майдонда нималар бўлганини ўз кўзлари билан кузатди.Тўғри, биз ҳам, рақиб ҳам шу майдонда тўп сурди. Бироқ тан олиш керакки, майдоннинг сифатсизлиги, ҳар иккала жамоага ўз ўйинларини намойиш этишга жиддий таъсир ўтказди. Футболда “сен урмасанг, сенга уришади” деган мақол бежиз айтилмаган. Жамоамиз бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Меҳмонларнинг биргина ҳавфли вазиятлари эса гол билан якунланди.

-  Жамоа бу йил Олий лигада жон сақлаб қолиши учун бугунги мағлубиятнинг ҳам таъсири борми?
-  Бу саволга иккинчи давранинг якуний турларида жавоб бера олишимиз мумкин. Лекин ҳақиқатни тан олиш керак: ўз уйимизда ўтган учта турда сув ва ҳаводек зарур бўлган очколарни йўқотдик. Воқеалар ривожи бу тарзда кескин тус олишини кутмагандек.Тўп юмалоқ ва майдон текис. Олдинда бизни ҳали 21 та ўйин кутиб турибди. Биз қолган барча учрашувларда вазиятни тўғри тушунган ҳолда, уни ҳис этиб майдонга тушамиз.Ҳар бир учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика