Руни полиция томонидан қўлга олинди
07 jan 2019 10:40
News
Руни полиция томонидан қўлга олинди
"ДС Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни жамоат жойида сўккани учун полиция томонидан ҳибсга олинди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб у гаров эвазига қўйиб юборилди. У шу боисдан 116 доллар жарима тўлади.
Қайд этиш керак, бу афсонавий ҳужумчининг илк тартиббузарлиги эмас. Ўтган йили у автомобилини маст ҳолатда бошқарганди. Шу сабабли у икки йилга ҳайдовчилик ҳужжатидан айрилди ва 100 соат жамоат ишларида қатнашди.
33 ёшли Руни ўтган йили "ДС Юнайтед" таркибига бориб қўшилганди. Шундан буён у жамоаси таркибида 21 ўйинда 12 гол киритишга муваффақ бўлди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments