Румменигге: "Сане учун бироз афсусдаман"
23 aug 2021 17:16
News
Румменигге: "Сане учун бироз афсусдаман"
"Бавария" собиқ бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге мухлисларнинг жамоа форварди Лерой Санега реакцияси ҳақида гапирди.
Футболчи Бундеслига 2-тур доирасидаги "Бавария" ва "Кёльн" жамоалари ўртасидаги ўйин танаффусида алмаштирилди. Мухлислар бу қарорни олқишлар билан қабул қилишди.
"Менга бу ёқмади. У учун бироз афсусдаман. У доим ҳаракат қилмоқда, аммо ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Лерой ўтган мавсум чемпионатда ёмон ўйнади ва бу албатта ёрдам бермайди.
Унинг вазиятини 2012 йилги Чемпионлар Лигаси финалида пенальтидан гол ура олмаган Арьен Роббен билан таққосласа бўлади. Ўшанда у биздан кетмоқчи эди, аммо биз уни сақлаб қолгандик. Бир йилдан сўнг эса у "Боруссия"га қарши Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба голини урганди", - дейди Румменигге.
Link :
Source : Image live
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments