Руминия клуби Балотеллини сотиб олишга ҳаракат қилади
13 may 2023 19:30
News
Бухарестнинг "Рапид" клуби ёзда эркин агентга айланадиган "Сьон" ҳужумчиси Марио Балотеллини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб аллақачон италиялик билан музокаралар олиб борган ва у битта шарт қўйган. GSP маълумотларига кўра, Балотелли бир мавсум учун 1 миллион евро маош сўраган.
32 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоасидан "Сьон" клубига кўчиб ўтганди. Балотелли жорий мавсум Швейцария чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та сариқ карточка олди.
Агар Балотелли "Рапид"га ўтса, бу унинг фаолиятидаги 12-клуб бўлади. Ҳужумчи бунга қадар "Лумеццане", "Интер", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль", "Ницца", "Марсель", "Брешия", "Монца", "Адана Демирспор" ва "Сьон"да ўйнаган.
Link :
Source : GSP
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments