Latest news

18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  1 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  5 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  9 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3

Руфат Акрамхўжаев: “Зомин” билан ўйинда омад биздан юз ўгирди” News

Руфат Акрамхўжаев: “Зомин” билан ўйинда омад биздан юз ўгирди”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич 11-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” – “Зомин” баҳсида меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, қимматли уч очкони қўлга киритди.

Ўз майдонида осонликча таслим бўлмайдиган “банкирлар”нинг ушбу муваффақиятсиз ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев қуйидагиларни таъкидлади.

- Учрашув жангавор ва кескин курашлар остида ўтди. Бунгача ҳар икки жамоа ҳам турнир жадвалида ёнма-ён ўрин эгаллаб турганди. Приципиал рақибимиз бўлмиш “Зомин”ни ҳар қандай вазиятда ҳам ютишимиз зарур эди. Шу боис ўйинга пухта тайёргарлик кўриб, жиддий қарагандик. Аммо бизнинг кунимиз эмас экан, якунда омад юз ўгирди.

- Гол уриш учун бир қанча вазиятларни юзага келтирган бўлсакда, уларни муваффақиятли якунлай олмадик. Бунга меҳмонларнинг посбони йўл қўймади деган фикрдан йироқман. Шунчаки биз ўзимиз аниқ харакат қилмадик. Омад келмаса бариси бекор деб бежизга айтишмас экан.

- Ўйин жуда муросасиз руҳда ва кескин тўқнашувларга бой тарзда кечди. Зоминлик футболчилар ҳаддан зиёд қўпол ўйин кўрсатишди. Баҳс поёнига етиб бораётганида етакчи ўйинчимиз Леонид Кошелевга нисбатан рақиб футболчиси ҳаводаги тўп учун курашда, жиддий жарохат етказди. Қолаверса ўша футболчининг ўзи ҳам жабр чекди. Бу каби очиқдан-очиқ қўполлик ишлатадиган футболчиларни керак бўлса, умрбод футболдан дисквалификация қилиш жоиз деб ўйлайман.

- Бу –футбол. Энди кейинги ўйинга эътибор қаратган холда, хатолар устида ишлаймиз ва қимматли очколарни қайтариш учун бор кучни берамиз –дейди Руфат Акрамхўжаев.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика