Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади”
14 sep 2015 13:08
News
Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади”
Унда “НБУ-Осиё” ҳамшаҳари “Обод”ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Якуний ҳисоб “банкирлар” фойдасига ҳал бўлганидан сўнг (5:2) мезбонлар устозини фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасидан қониқиш хосил қилмадим. Йигитлар бу вақт давомида берилган вазифани бажара олмади. Аммо қолган дақиқаларда улар аста-секин ўзларини кўрсата бошлади. Айниқса иккинчи бўлимда ўйинимиз кутилганидек чиқди ва шу тариқа керакли натижани қўлга киритдик – дея гап бошлади Руфат Акрамхўжаев.
- Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан иккита гол ўтказиб юбордик ва бўлим якунланишига келганида, Леонид Кошелев ҳисобни қисқартира олди. Мазкур гол жуда керак эди. Айнан ҳисобни 1:2 кўринишга келтирганимиздан сўнг йигитларда руҳий жиҳатдан ўсиш бўлди ва бу уларга қандайдир умид учқунларини уйғотди.
- “Обод” яхши жамоа. Буни олдин ҳам айтганман. Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган ва бундан ташқари аҳиллик бор. Гарчи ҳисоб 4:2 ёки 5:2 бўлаётганида ҳам рақиб футболчилари дадил олдинга ташлангани эътиборга моликдир.
- Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Йигитлар ўзларида куч топа олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирган бўлардим – дейди “НБУ-Осиё” бош мураббийи.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments