Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Руди Гарсия: "Фаолиятимдаги энг ёқимли мағлубият бўлди" News

Руди Гарсия: "Фаолиятимдаги энг ёқимли мағлубият бўлди"

"Лион" бош мураббийи Руди Гарсия "Юве" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Ювентус"дан учралган мағлубиятга қарамай, "Лион" меҳмонда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди.

"Бу фаолиятимдаги энг ёқимли лаҳзалардан бири. "Ювентус"дан ўтиш - қаҳрамонлик. Биз бугун биринчи ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонганимиз (1:0) қанчалик муҳим эканлигини кўрдик.

Биринчи бўлим сўнггида пенальтидан урилган гол ёқимсиз бўлди, бунга қадар "Ювентус" унчалик хавфли кўринмаётган эди. Бу уларга ишонч тақдим этди. Шундан сўнг Роналду ҳақиқий ЧЛга хос гол урди, аммо биз хотиржамликни сақлаб қолдик ва бу мен жамоада қадрлайдиган нарсадир.

Мен бу стадионни биламан, бу ерда "Рома" билан бўлганман, шундай экан "Юве"нинг стадионида ғалаба қозониш қанчалик қийинлигини биламан. Бу фаолиятимдаги энг ёқимли мағлубият бўлди. Рома" ва Римдаги барча дўстларимга салом айтмоқчиман. Рагацци, биз буни уддаладик!", - дейди Гарсия.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика