Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади News

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади

“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ЕЧЛдаги навбатдаги рекорди билан табриклади.

Португалиялик футболчи “Ювентус” (3:0)га қарши баҳсда ЕЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди ва бу борадаги рекорд эгаси – қаторасига 9 та ўйинда гол урган голландиялик ҳужумчидан ўзиб кетди.

“Чорак финал – муҳим ўйин. Турнирда 9 та ўйинда кетма-кет гол уриш ва бу каби кучли рақибга қарши 10-голни уриш, яна қандай гол уриш... Роналдунинг иккита голи ҳам чиройли чиқди. Айниқса, иккинчи голи шунчаки бу дунёда киритиладиган голлардан эмасди. Бу қадар баландликдан “қайчи” услубида гол уриш- амалга оширилиши қийин бўлган иш.

“Манчестер Юнайтед”га келганида у жуда ёш эди. Лекин у нимага эришишини жуда яхши биларди ва доим “дунёнинг энг яхши футболчиси бўламан”, дея таъкидларди.

Дастлаб “бу бола ёш, майли орзуга айб йўқ” деб тушунардик унинг ҳаракатларини. Аммо меҳнатсеварлиги ва юксак иқтидори боис у олдига қўйилган мақсадларига эриша олди ва ҳозир ҳам у айнан юқори даражада ўзини намоён этмоқда. Бу фантастика”, дейди ван Нистелрой.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика