Latest news

08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди" News

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган "Рубин" - "Бунёдкор" (0:10) учрашувидан кейин "Рубин" жамоаси спорт директори Обид Қаюмбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало муборак Рамазон ойи билан халқимизни табриклайман! Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тезкор иккита гол футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Бу таркибдаги футболчиларнинг ёш эканлиги билан боғлиқ. Қолаверса, Суперлига билан 1-лиганинг орасидаги фарқ сезилиб қолди. Танаффусда йигитларга кераклиги кўрсатмалар бергандик, аввалига ҳаммаси яхши кетаётганди ҳам, аммо тўртинчи голдан кейин голлар бир-бирига уланиб кетди.

Жамоамизнинг асосий мақсади саралаш ўйинларидан ўтиб, айнан шу гуруҳдан жой олиш эди. Шунинг учун ҳам муҳим бўлмасада, саралашнинг сўнгги учрашувида ҳам ғалаба қозонгандик. Мақсад шу гуруҳдаги Суперлига жамоалари билан ўйнаш эди. Ўзимизнинг кучимизни расмий ўйинлар орқали синаб кўришни ният қилгандик.

«Бунёдкор» таркибидаги йигитлар ҳам ўзимизнинг болалар каби, буни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам айтгандик, ҳаракат қилинглар, дегандик. Лекин барибир савия билинди. Майли, шунақаси ҳам бўлиб туради", - дейди Обид Қаюмбоев. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика