Latest news

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  14 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  19 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  19 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак" News

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" — "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Рубен Санчес Перес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, мазкур баҳсда испаниялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- "Локомотив" билан ўйин жуда қийин кечди. Бизни мазкур баҳсда фақат ғалаба қониқтирарди. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ғалаба қозонмасак, аҳволимиз янада қийинлашиши мумкин эди. Бирлашиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга етдик.

Албатта, гол урганимдан хурсандман. Бу вазиятда Мурод Бобожонов менга ёрдам берди, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олдим.

Тўғриси, нечта гол уриш бўйича аниқ бир рақамни айта олмайман. Имкон қадар голларим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бизга айни вақтда фақат ғалабалар керак", - дейди Санчес.




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика