РПЛ. "Пари НН" ютқазди, Йўлдошев захирадан майдонга туширилди
02 oct 2022 22:59
News
РПЛ. "Пари НН" ютқазди, Йўлдошев захирадан майдонга туширилди
Учрашувнинг 37-дақиқасида Майга мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Николсон 66-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада эса Промес пенальтини аниқ ижро этиб, москваликларга ғалабани тақдим этди.
Қайд этиш жоиз, "Пари НН"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев 61-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва 78-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
"Пари НН" айни дамда 12 очко билан РПЛда 10-ўринда бормоқда.
Пари НН – Спартак 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 37 Майга, 1:1 – 66 Николсон, 1:2 – 75, пенальти Промес.
Пари НН – Гойло, Гоцук, Масоэро, Агапов, Набиуллин (Кротов, 90), Стоцкий, Рыбчинский Йўлдошев, 61), Михайлов, Майга, Сулейманов (Янсане, 66), Милсон.
Спартак – Селихов, Мевля, Жикия, Хлусевич, Зобнин, Умяров (Литвинов, 46), Пруцев, Денисов (Классен, 67), Промес, Зиньковский (Маслов, 80), Николсон (Мелешин, 90).
Огоҳлантиришлар: Масоэро (23), Денисов (34), Йўлдошев (78), Янсане (88), Жикия (90), Мелешин (90).



Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments