Latest news

16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  5 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  5 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди” News

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди”

Камолиддин Кенжаев учун атаб ташкил этилган хайрия акциясида Рўзиқул Бердиев иштирок этмаса бўлмасди.
Чунки “Насаф”нинг бугунги кундаги бош мураббийи ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган. Рўзиқул ака шоу ўйинида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Тадбир борасида унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

-   Бундай ўйлаб қарасак, жуда катта иш қилинди. Шу ўринда мен championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжага, сайт журналистларига, шу тадбир ҳақида тинмай чиқиш қилиб турган “Футбол Экспресс” газетаси таҳририятига, қолаверса қашақадарёлик фаол журналистлардан бири Зиёдулла ака Сафаровга ўзимнинг ва клубимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугун шу тадбир биринчи марта ўтказилди, залдаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Ўзбек халқи меҳр-оқибатли халқ, кўриб турганингиздек ҳеч ким Кенжаевнинг бир ўзини ёлғиз ташлаб қўйгани йўқ. Биз бундан кейин ҳам Камолиддинга ёрдам беришга тайёрмиз. Камолнинг ўзи ҳам келиб хурсанд бўлиб кетди.

-   Ҳозирги ёшлар Кенжаевнинг ўйинларини кўрмаган. Ёш мухлисларга Камолиддинни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

-   Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнарди. Ҳозирги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тезкор эди. Тез фикрлаб, тез ҳаракат қилишни маъқул кўрарди. Мураббий томонидан қандай кўрсатма берилмасин, доим тўлиқ бажарарди. Ҳаётда қанчалик ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлса, майдонда ўта жиддий ишларди. Киришимли йигит эди, ўзини бегонасираб ўтирмасди.

-   Кенжаев автофалокатга учраган кунни эслай оласизми? Сизга қандай таъсир қилганди?

-   Бу кунни эслаган ҳар бир кишининг хафа бўлиши аниқ. Тўғриси, Кенжаев шу ҳолатга тушиб қолади деб сира ўйламагандим. Ўша куни бўлган воқеадан хабар топгач, дарров касалхонага етиб бордим. Ҳатто ўзи билан ҳам бемалол гаплашдим. Ҳеч қаерида жароҳатнинг изи йўқ бўлиб, фақат кучли оғриқ бўляпти деганди. Лекин афсуски, амалиёт яхши ўтмади ва футболчи шу кўйга тушиб қолди. Бу ҳам тақдирнинг бир синови экан. Лекин Камол жуда бардошли йигит, у ҳаммасига чидаб келяпти. Бу эса унинг яхши инсон эканлигидан далолат беради.

-   Камолиддиннинг ўзи билан гаплашганимизда болалар футболида ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

-   Бу мавзуда мен ҳам гаплашгандим. Унга ўз туманингда тўп тепаётган ёш футболчилар билан ишламоқчи бўлсанг, бу борада “Насаф” ёрдам беришга тайёр дедим. Бу гапдан Кенжаевнинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Насиб қилса, буни ҳам амалга оширамиз.

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика