Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхшилари” деб кимга овоз беради?
24 dec 2019 10:49
News
Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхшилари” деб кимга овоз беради?
Табиийки унда турли номинациялар бўйича “Энг яхшилар” тақдирланади. Бўлажак тадбир олдидан уч карра Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” сифатида тан олинган Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик. Бизнингча “Насаф” устозининг кимларга овоз бериши кўпчилик учун қизиқ бўлса керак.
- Йилнинг “Энг яхши мураббийи” номинациясида Арвеладзе, Абрамов ва Бақоев ўрин олган. Ҳамкасбларимни камситиш фикридан йироқман. Лекин уларнинг орасидан бирини танлаш лозим бўлса, фикримча бош совринга Шота Арвеладзе муносиб. “Пахтакор” устози бу йил мураббий сифатида кўпчиликда ҳар жабҳада илиқ таассурот қолдирди десам муболаға бўлмайди.

- 2019 йилги мавсумда чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси деб Драган Черанни айтган бўлардим. Ушбу футболчи ўз вақтида қўл остимда ўйнаган. Имкониятларини яхши биламан. Легионер сифатида маҳаллий футболчиларга ўрнак бўлиб келмоқда.
- Йилнинг “Энг чиройли голи” муаллифи деб яна Черанни айтаман. Сербиялик форварднинг “Локомотив” дарвозасига киритган голи шунчаки ажойиб кўриниш олди мен учун.
- Жорий йил кўплаб ёш футболчилар Суперлигада дебют мавсумини ўтказишга муваффақ бўлди. Очиғини айтганда, энг яхши ёш футболчи деб “Насаф” посбони Абдувоҳид Неъматовни айтган бўлардим. 2001 йилда таваллуд топган ушбу дарвозабонимиз бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказди. Умид қиламанки, Неъматов бу билан тўхтаби қолмасдан, ўз устида ишлашда давом этади. Унинг учун ҳали ҳаммаси олдинда – дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments