Рўзиқул Бердиев: “Яхши жамоани тузиш катта меҳнат талаб қилади”
23 oct 2014 13:01
News
Рўзиқул Бердиев: “Яхши жамоани тузиш катта меҳнат талаб қилади”
Қаршининг “Насаф” клубини ҳозирда шу жамоада тўп суриб халққа танилган Рўзиқул Бердиев бошқармоқда.
Айтиш мумкинки, Рўзиқул Саъдуллаевич бошчилигидаги жамоанинг қайд этаётган натижалари чакки эмас. Хусусан “Насаф” ўтган йил олий лигада учинчи бўлди, Ўзбекистон Кубогинининг финалида иштирок этди. Бу ҳам ўз-ўзидан рўй бериб қолгани йўқ, албатта. Мана энди жамоа бу йил ҳам учинчи ўринни қўлга киритишга жуда яқин турибди. “Пахтакор” – “Насаф” ўйини арафасида фурсатдан фойдаланиб қаршиликлар бош мураббийидан интервью олдик. Интервью давомида Рўзиқул аканинг футболга нисбатан қарашларини тушунишга ҳаракат қилдим.
- Айтинг-чи, мураббийлик соҳасига кириб келишингиз кутилмаганда рўй берганми ёки аввалдан шунга ҳаракат бўлганми?
- Менда олдиндан ҳаракат бўлган. Футболчилик пайтимдаёқ қайси мураббий билан ишлаган бўлсам, уларнинг машғулотларини дафтарга ёзиб борардим. Мен доим футболда қолишни хоҳлаганман, шу боис ҳар бир мураббийнинг кўрсатмаси мен учун катта аҳамият касб этган. Ўз вақтида кўп мураббийлар билан ишлаб, уларнинг ҳар биридан нимадир олишга ҳаракат қилганман.
- Неча ёшда мураббий бўлишга жиддий аҳд қилгансиз?
- Фаолиятимни тугатиш арафасида ўзим учун янги саҳифа очиш кераклигини билардим. Бунда ҳеч иккиланмай мураббийлик касбини танлаганман. Ўшанда ўттиз ёшдан ошгандим ва кўпроқ келажак ҳақида ўйлай бошлагандим.
- Ўзингиз учун кўпроқ нималарни конспект қилгансиз?
- Кўпроқ мураббийларнинг футболга бўлган қарашини ёзиб борардим. Машғулот жараёнини ҳам ёзиб олишингиз мумкин, лекин ҳозир футбол кундан кунга ўзгаряпти, натижада машғулот ўтказиш жараёнига ҳам янгича ёндошувлар кириб келяпти. Шунинг учун мен учун машғулотни ёзиб бориш унчалик муҳим эмасди. Мен учун ўзимга сабоқ берган мураббийларнинг умуман футболда қандай иш олиб бориши қизиқ туюларди.
- Айнан қайси мураббийларнинг иш жараёнини пухта ўргангансиз?
- Тажрибали мураббийлар Баҳром Ҳакимов, Виктор Кумиковдан кўп нарса ўрганганман. Шунингдек, украиналик мутахассис Анатолий Демьяненкодан ҳам нимадир ўрганиш учун кўп вақт сарфлашимга тўғри келган. Чунки бу пайтга келиб футболчилик фаолиятимга якун ясагандим ва ўрганиш учун вақтим бемалол эди. Ташкилий масалалар борасида Баҳром Давлатовдан ҳам кўп нарсани ўрганганман. Қисқа вақт ишлаган бўлсак-да, Владимир Фомичев билан Эдгар Гесснинг ҳам менга кўп ёрдами теккан.
- Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги футболчилар орасида худди сиз каби мураббийнинг айтганларини дафтарга ёзиб борадиганлари борми?
- Энди билмадим, мен ким конспект қиляпти деб ўйинчилардан сўрамайман. Лекин бирга ишлагандан кейин футболчининг қандай ишлаши, ўзини тутиши ва дунёқарашига қараб кимдан кейинчалик мураббий чиқишини сезсангиз бўлади.
- Футбол ўйнаш масъулиятли, лекин мураббийлик қилиш янада кўпроқ масъулият талаб қилади. Буни аввал бошданоқ тушуниб етганмисиз?
- Футболни тугатиб мураббийликка қадам қўйгач, чиндан ҳам бу соҳанинг нақадар қийин эканлигини тушуниб етар экансан. Айниқса, бош мураббийнинг зиммасида катта масъулият туради. Футболчи фақат ўз ўйинига жавоб берса, ёрдамчи мураббий ҳам ўз ишини қилса бас. Лекин бош мураббий ҳаммасини ўзи назорат қилиши керак. Қолаверса, бош мураббий бутун жамоа ҳақида ўйлайди. Бир жамоага қарши майдонга тушганда рақибни ўрганиш ва шунга яраша тайёргарлик кўриш бирданига бўладиган иш эмас. Бунга ҳафталаб вақт кетади. Буни билган мураббий ҳаммасини мана шу бир ҳафталик режа асосида олиб бора билиши керак. Жамоани бошқариш қийин, лекин мураббийликнинг ўзига яраша қизиқ томонлари ҳам бор.
- Сиз учун идеал мураббий борми?
- Энди идеал мураббий деганда камчилиги йўқ одам тушунилади. Ўзингиз кўряпсиз, кундан кунга футбол тез ривожланяпти. Бу эса мураббийларнинг ишини янада кўпайтирмоқда. Идеал мураббий ҳамма томонлама камчиликдан ҳоли бўлиши керак, аммо ҳатто жаҳон футболида ҳам кўряпмизки, доим бир текис ўйнаётган жамоалар унчалик кўзга ташланмаяпти. Иш услубидан ўрнак олса бўладиган мураббийлар кўп, аммо умуман камчилиги бўлмаган мураббий дунёда бўлмаса керак. Шу боис ҳеч кимни идеал мураббий сифатида кўрсата олмайман. Идеал мураббий бўлиш учун футбол биро жойда тўхтаб туриши, ўша мураббий эса ҳамма нарсани билиши ва ютиши керак.
- Интернет орқали бўлса ҳам Европадан кимларнинг ишини кузатиб борасиз?
- Биз ҳар қандай хорижлик машҳур мураббийнинг иш услубини юзаки биламиз. Телевизорда кўрсатишади, газета ва сайтларда ёзилади, аммо буларнинг аксарияти ўйин куни юз беради. Ўша мураббий жамоани ўйинга қандай тайёрлайди, бундан эса бехабарамиз. Натижада уларнинг ишини юзаки биламиз. Футбол кўраётганда кўпроқ мураббийларнинг қандай тактика асосида ўйин олиб боришларига эътибор қаратаман. Албатта, ҳар бир мураббийнинг ишини кузатиб бориш мароқли, лекин фақат матбуот орқали ўрганиш мушкул. Мураббийнинг ишини яқиндан ўрганиш учун ўша жараёнда қатнашиш талаб этилади.
- Мураббийликда энг қийини нима? Яъни, нимани ортда қолдирсангиз, қолгани осон кечади?
- Менимча. ҳар қандай мураббий учун аввало яхши жамоани шакллантириш бирламчи вазифа ҳисобланади. Жамоа йиғилиб сиз хоҳлаган футболни намойиш этса, бундан кўнгил тўлади ва ишингиз бироз енгиллашади. Қачонки футболчиларнинг ишидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилсангиз, шундагина қолгани осон кечиши мумкин. Лекин бу ҳам вақтинчалик ҳолат, негаки футбол – бу кураш, ҳаммаси яхши бўляпти деб турганда натижа чиқмай қолса, яна бошидан бошлашга тўғри келади.
- Ўтган йил Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” деб топилдингиз. Шундан сўнг кўп интервьюларда бундай бўлишини кутмагандим деган гапни айтиб ўтдингиз. Бу билан нимани назарда тутгансиз: ҳали тайёр эмасдим демоқчи бўлганмисиз ёки мендан-да лойиқлар бор эди?
- Биласиз, 2012 йилнинг охиридан ва 2013 йилнинг бошидан бошлаб ўз жамоамизни шакллантиришга киришдик. Яъни, мен бош мураббий сифатида яна фаолият юрита бошладим. Натижада ўтган йил охирида бронза медалларга эга бўлдик, Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнадик. Кўпчиликка ёққан футбол намойиш этганимиз учун ҳам шу совринни менга беришди деб ўйлайман. Мен кутмагандим деганимнинг сабаби жамоани қабул қилиб олганимга энди бир йил бўлганди ва бунчалик тез одамларнинг эътиборини қозонамиз деб ўйламагандим. Қолаверса, тан олишимиз керак бошқа клубларда ҳам кучли мураббийлар кўп.
- Олий лигада қайси мураббийнинг ишини мунтазам кузатиб ҳурмат билан қарайсиз?
- Алоҳида бирорта мураббийни кузатмайман. Мен учун барчанинг иш услуби бирдек қизиқ. Шунинг учун ҳам алоҳида номларни айтолмайман. Лекин айтиб ўтганимдек, мураббий ҳар қанча тажрибали бўлмасин, раҳбарият томонидан унга етарлича шарт-шароит қилиб берилмас экан, натижа кўрсатиши жуда қийин кечади.
- Ҳозирги футболчиларни назорат қилиб бориш қийинми ё осонми?
- Бу борада шуни айтишим мумкин, биз футболчиларни профессионаллика ўргатишимиз керак. Ҳозир замон ўзгаряпти, шу билан бирга одамларнинг дунёқараши ҳам ўзгаряпти. Футболчининг ўзи нима кераг-у, нима керакмаслигини тушуниб етиши лозим. Уларни мунтазам назорат қилиб туриш кўпроқ эски давр методларига ўхшайди ва бу кўпчиликка хуш ёқмайди. Менимча, биз ҳам янгича қарашлар билан ишлайдиган даврга етиб келдик. Мураббий ўйинчиларига ҳар кун танбеҳ бериб туриши шарт эмас. Охирги пайтларда кўряпмизки, футболчиларнинг ўзи буни тушуниб етмоқда ва профессионаллик сари ўзлари биринчи бўлиб қадам қўйишяпти.
- Сизнингча, тарбия кўпроқ қаерда олиб борилиши керак: оиладами, футбол мактабларидами ёки клубдами?
- Албатта, мамлакатимизда кўплаб футбол мактаблари фаолият юртиши билан бирга янгилари ҳам ташкил қилинмоқда. Кўп нарса мактабдан бошланади деб бекорга айтишмаган. Шундай экан, биз ўйинчиларни профессионалликка ўша мактаб ёшидан ўргатиб боришимиз зарур. Қолаверса, бу ерда оила ҳам катта роль ўйнайди.
- Маълумки, сиз ўйнаган пайтларда интернет ҳозиргидек ривожланмаган эди ва кўпчилик янгиликларни газеталар орқали билиб оларди. Ҳозир эса интернет асрида яшаяпмиз, ҳамманинг қўлида замонавий телефон, кўпчилик турли ижтимоий тармоқларга рўйхатдан ўтган. Агар кузатаётган бўлсангиз, интернет футболчиларга қандай таъсир қиляпти?
- Ҳозир техника ривожланиши давр талаби бўлиб қолди. Албатта, тезкорлик бўлгани яхши. Қаерда қандай ўйин бўлгани-ю, ким ютгани, кимлар ўйнагани тўғрисида бир зумда маълумотга эга бўласиз. Лекин айтиб ўтганимдек, ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бўлиши керак. Мен футболчилар интернетдан фойдаланмасин демайман, лекин мунтазам интернетда ўтириш яхши эмас. Албатта, бўш пайтларда интернетга кириб керакли маълумот олишнинг зарари йўқ, лекин ҳамма нарсанинг чегараси бўлиши лозим.
- Тартиб-қоидага риоя қилмайдиган футболчиларга нисбатан қандай чора кўрасиз?
- Клубимиз томонидан ички қоидалар ва жарималар белгилаб қўйилган ва барча бунга бирдек амал қилиши шарт. Мен интизомга қаттиқ эътибор қаратаман, қолаверса ўйинчиларимиз энди ёш бола эмас ва бизда тартибни бузган ҳолатлар деярли учрамайди. Яна шуни айтишим мумкин, футболчи ўзини машғулотлардан олиб қочдими, бу дарҳол ўйинига таъсир қилади. Натижада ўша ўйинчи кейинги баҳсларда майдонга тушмайди, бу эса унинг учун энг катта жазо бўлади.
- Футболчи учун омад кулиб боқиши жуда катта бахт экан. Масалан, ҳозир “Насаф”да ўйнаётган Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев ва Шуҳрат Муҳаммадиев мисолида оладиган бўлсак, бу футболчилар “Машъал”да эканлигида гўёки ўша даражадан бошқа кўтарила олмайдигандек кўринганди. Мисол учун Суюнов билан Сайфиев биринчи лигада қолиб кетса керак, Муҳаммадиев ҳам шу ерда юраверади дейишганди. Мана энди улар миллий терма жамоада ҳам майдонга тушишяпти.
- Тўғри айтдингиз, ҳаттоки Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”нинг асосий таркибида ўйнаб тургани билан жамоанинг муҳим фигураларидан бири эмасди. Футболчилар ҳақида гап кетганда шуни айтишим мумкин, улар асосан икки хил тоифага бўлинади. Кимдир меҳнати, кимдир истеъдоди орқали юзага чиқади. Баъзан истедодли футболчида пасайиш юзага келиб, меҳнат қилаётган ўйинчи юқорига кўтарилиб кетиши мумкин. Бекорга меҳнатнинг таги роҳат деб айтилмаган. Эсимда, Элдор Суюновни “Насаф”га ўзим чақиргандим, негаки у билан битта маҳаллада турардик ва унинг имкониятлари менга маълум эди. Элдор “Насаф”га келганида бунақа гавдали ўзбек дарвозабонини кўриб, Анатолий Демьяненко ҳам ҳайрон қолганди. Фаррух Сайфиевни ҳам жамоага ўзим таклиф қилгандим. У “Насаф”га энди келган пайти ўринбосарлар билан шуғулланишни бошлади. Отаси келиб ўғлим бошқа жамоада ўйнайди деб олиб кетганди, аммо бир ҳафтадан кейин майли “Насаф”да тўп тепа қолсин деб яна қайтариб олиб келувди. Фаррухни талантли футболчи дейиш қийин, бироқ у жуда меҳнаткаш. Қолаверса, тактик жиҳатдан ҳам ўйинга мос келади.
- Машғулотларни ўзбек тилида ўтказасизми ё русчадами?
- Кўпроқ рус тилида. Чунки биздаги кўп футбол атамалари русчада айтилади. Албатта, ўзимизнинг ўзбек тилида ҳам гапиришга тўғри келади. Негаки футболчига оддий ва тушунарли бўлиши учун барибир она тилимизда гапириш таъсирли чиқади.
- “Бунёдкор” билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган баъзи гапларингиздан сўнг “Насаф” ҳали-бери чемпионлик учун курашмаса керак деган тасаввур пайдо бўлди.
- Мен ўша матбуот анжуманида қандай гап-сўзлар бўлганини яхши эслайман. “Насаф” чемпионлик учун кураша оладими деб сўрашганида мен “Йўқ” деб жавоб бердим. Мен бу жавобни осмондан олиб берганим йўқ, балки жамоамизнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтдим. Бизда таркибни кескин даражада кучайтириш имконияти йўқ. Шу боис ҳозирги таркиб билан чемпионлик учун кураша олмаймиз. Бундан ташқари, мураббий ўз устида ҳар қанча ишламасин, барибир майдонда асосий ишни футболчилар бажаради. Жаҳоннинг энг кучли клубларига қаранг, ҳар қандай мураббий қўл остида энг яхши футболчилар ўйнашини хоҳлайди. Масалан, ўша Моуриньо билан Анчелотти ҳам ўз жамоасида энг кучли футболчилар бўлишини истайди. Нима учун? Чунки футболда барибир асосий ишни майдондаги ўйинчилар бажаради.
- Яқинда интернетда хабар тарқалди: келаси йил “Насаф”нинг бир қатор футболчилари “Локомотив”га ўтармиш деган?
- Футболда бирор гап ўзидан ўзи чиқмайди. Ҳозир клубимизда молиявий аҳвол билан боғлиқ муаммолар бор ва бундай вазиятда футболчини ушлаб қолиш осон эмас. Шундай экан, мавсум якунида баъзи футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетиши мумкин. Лекин клуб ривожи йўлида ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қолишга ҳаракат қиламиз.
- Бир йиллик шартномаларга муносабатингиз қандай?
- Бир йиллик шартномалар ўзбек футболида тез-тез рўй берадиган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Менимча, клубларнинг ташкилий масалаларида барқарорлик бўлмагани учун ҳам бир йиллик шартномалар тузиш юзага келяпти. Агар футболчи клубнинг келажагига ишонса бир йилдан кўпроқ муддатга шартнома тузгиси келади. Лекин кўп ўйинчилар клубнинг эртасига ишонмасдан фақат бир йиллик шартнома билан чекланиб қолишяпти.
- Бахтиёр Ашурматов миллий терма жамоага ёрдамчи мураббий бўлишидан олдин номзодлар орасида Сизнинг ҳам номингиз бор эди. Бу ҳақда ўзингизга айтишганмиди?
- Тўғриси, буни биринчи марта сиздан эшитиб турибман. Шу боис бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.
- “Насаф”да чет элга ошиқаётган футболчилар борми?
- Менимча, ҳамма кетишни хоҳлайди. Лекин жиддий гапирадиган бўлсам, чет элга бориш, боргандан кейин у ёқда ўйнаб кетиш осон эмас. Бунинг учун футболчи аввало шунга лойиқ бўлиши керак. Қолаверса, таклиф ҳам жиддий бўлиши лозим. Боргим келяпти деб бекор юрган билан иш битмайди.
- Оддий бир томошабин сифатида олий лигани кузатиб бориш учун Сиз учун қизиқми?
- Оддий томошабин бўлишим учун аввало мухлисларнинг ўрнига ўзимни қўйиб кўришимга тўғри келади. Бу борада шуни айтишим мумкин, футбол мухлислар учун байрамга, ўйинчилар учун эса жангга айланиши керак. Бундан ташқари, футболчилар шахс сифатида ўсишлари лозим. Шундай мухлислар борки, улар алоҳида бир ўйинчини кўраман деб стадионга келишади. Илгари ҳар бир клубнинг ўз шахслари бўларди. Лекин нима учундир ҳозирги футболчилар орасида мана шундай якка шахслар камайиб кетди. Менимча, бу ҳам қизиқишнинг тушиб кетишига сабаб бўляпти.
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments