Latest news

12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  5 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  16 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  2 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  3

Рўзиқул Бердиев: "Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди" News

Рўзиқул Бердиев: "Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган "аждарлар" посбони Элдор Суюнов иштирок этди.
"Биз кейинги босқичга чиқиш учун ўйнагандик ва шунга ҳаракат қилдик. Лекин бизнинг истагимиз камлик қилди ва кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бир киши кам бўлиб қолганимиз ҳам бизга қийинчилик туғдирди. Умумий қилиб айтганда, жамоамиз мусобақада ёмон ўйнамади. Мен йигитларга ишонишда давом этаман. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Олдинда бизни чемпионат ўйинлари кутиб турибди ва ички чемпионатда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди. Баҳром Абдурахимов билан бўлган вазият сариқ карточкага ҳам тортмасди. Биз ички имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда жамоа тузамиз. Асосий муаммо ҳужум чизиғимиз бўлиб турибди. Тезроқ Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзов сафга қайтишини кутамиз. Эртанги ўйинда "Пахтакор" жамоасига эмас, "Пахтакор" жамоамизга омад тилаб қоламан", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

Элдор Суюнов: "Жамоамиз ғалаба учун ҳаракат қилди. Лекин кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бугун жамоамизга омад кулиб боқмади. Кейинги мавсумда янада яхшироқ қатнашишга ҳаракат қиламиз. Бу мусобақада менга энг кўп хавф солган ҳужумчи бу "Тракторсози" футболчиси Эдиньо бўлди. Қолган ҳужумчилардан фарқли равишда Эдиньо анча тажрибали ва маҳоратли ҳужумчи эканлигига гувоҳи бўлдим.

Шу ерда Рўзиқул Бердиев Элдор Суюнов гапига қўшимча қилиб шундай деди: "Қани энди бизнинг таркибда ҳам шу каби ҳужумчилар тўп тепишса".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика