Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Тажрибали ва кучли жамоага қарши майдонга чиқдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги устунлигимизни охиригача ушлаб қола олдик. Дарвозамиздан гол ўтказган бўлсак-да, ғалабани сақлаб қолдик. Истаймизми-йўқми йигитларнинг хаёлида кейинги учрашувга тайёргарлик бўлади. Вазиятлар яратишда рақибдан анча устунлик қилдик. Бир нечта вазиятларда Игнатий Нестеров жуда яхши ҳаракат қилди. Ғалаба билан барчани табриклайман", – дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Кеча ўринбосарлар жамоасида Шаҳбоз Нуриддинов жуда яхши ўйин кўрсатди. Учта гол билан хет-трикка эришди. Ушбу футболчини кейинги турларда синаб кўрасизми?

- Албатта. Биласизлар, ўринбосарлар жамоасининг ҳар бир учрашувини кўргани бораман. Ёшларни барчасини кузатяпмиз. Ўсадиганларни асосий таркибга жалб қиламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Шаҳбоз Нуриддинов ҳақиқатдан ҳам ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Уларнинг барчаси эътиборимизда. 

- ОФК кубоги олдидан жамоанинг кайфияти қандай? Рақибни қай даражада ўргандинглар?

- Рақиб жамоа иштирокидаги иккита учрашувни тўлиқ кўриб чиқдим. Жуда ҳам тажрибали жамоа. Кучли легионерлар йиғилган. Ҳиндистоннинг энг йирик бой, етакчи клубларидан бири ҳисобланади. Барчасини йигитларга кўрсатамиз. 

- Бугун Ҳусайн Норчаевни захирага олиб, легионер хизматидан фойдаландингиз. Ушбу икки футболчининг тандемини қандай баҳолайсиз?

- Баъзи ўйинларда бирга ҳаракат қилишмоқда. "Турон" билан ўйинда ҳам ёмон тўп тепишмади. Бугун рақибни ва навбатдаги баҳсни ҳисобга олган ҳолда? битта ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Футболчиларнинг тайёргарлигига ва имкониятига қараб, яна фойдаланамиз. 

- Учрашувдан сўнг Игнатий Нестеров билан илиқ хайрлашдингиз, лекин у сизга ниманидир тушунтиришга ҳаракат қилди. Норози кайфиятда кўринди...

- Норози эмас. Ёш футболчиларингиз жуда ҳам тажовузкор ҳаракат қиляпти, деди. Футбол курашларга бой бўлиши керак. Қаердадир ёшларимиз нотўғри ҳаракат қилган бўлса, узр сўрайман. Байдуллаев ёки Нестеров, деб курашмаслик нотўғри-ку. Эркин Байдуллаев ўз вақтида жамоамизда етакчи бўлган. Футболчилар билан муносабатимиз яхши. Бир-биримизга омад тиладик. 

- Муҳим учрашув олдидан йўқотишлар йўқми?

- Баъзи бир ёшларимизда кичик жароҳатлар бор. Ўйлайманки, ўйингача тикланишади. Дарвозабоннинг жароҳати жиддий. Москвада кўрикда бўлиб қайтади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика