Latest news

07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  32 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  27 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  57 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  30 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"

Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда "Насаф" футбол клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Юртимиздан биринчилардан бўлиб, хорижга йўл олган аждарлар у ерда 26 январга қадар бўлади. Биз жамоанинг тайёргарлик жараёни хақида билиш учун бош мураббий билан боғландик. Таъкидлаш жоизки, Рўзиқул Саъдуллаевич у ерда ўзига яраша юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзини профессионал тутиб, саволларимизга жавоб бериб ўтди.

- Рўзиқул ака, Анталияда ўтаётган йиғин ҳақида нима дейсиз? Ундан бош мураббий сифатида қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа, албатта ҳаммаси режа бўйича кечмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот бўляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар бор кучларини бериб ишламоқда.

- Дарвозабон Элдор Суюновни белидаги жароҳат безовта қилаётганди. Унинг бугунги ҳолати қай даражада?
- Яхши. Элдор биз билан машғулотларни бошлаган.

- Анталияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ёшлар жамоасидан бир қатор футболчиларни жалб этилганини кўриш мумкин. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?

- Ёшларимизнинг имкониятларини яхши биламиз. Шунинг учун уларни асосий жамоа йиғинига жалб этганмиз. Шу боис уларга ишонч билдиришда давом этамиз.

- Игорь Таран жамоага киришиб кета олдими? Умуман футболчи сиз кутган нарсани амалга ошира оляптими?
- Таранни беъжизга олмадик. Унинг тажрибаси катта. Табиийки у билан олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди, деб ўйлайман. Қолаверса Игорь бизнинг ўйин услубимизга мос тушади.

- "Насаф" таркибига бундан бошқа яна футболчилар келиши мумкинми?
- Янги футболчини олиб келганимиз билан у бир ой ичида ўйинимизни кучайтира олмайди. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизда эса вақт жуда кам.

- "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Жаиш" ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Бу жамоанинг ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Айтиш керакки, таркибида кучли легионерлар кўп. Шунга монанд тайёргарлик кўришимиз керак.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика