Latest news

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  0 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  2 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  5

Рўзиқул Бердиев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди” News

Рўзиқул Бердиев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

-Ўзларингиз ўйинни кўрдиларингиз, учта гол билан ғалабага эришдик. Аммо биз бу ҳисобни биринчи бўлимдаёқ таблога ёздириб қўйишимиз мумкин эди. Жуда кўп вазиятларни пучга чиқардик. Ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. “Шўртан” жамоасини бугун ҳимояда ўйнашини билар эдик. Тезкор киритган голимиз ишимизни анча осонлаштирди. Бунда Абдураҳимов профессионалларча ҳаракат қилди. Умуман керакли ғалабани қўлга киритганимиздан мамнунман.

Пенальтини нега Черан амалга оширмади? Бугунги ўйинда агар пенальти бўлса, ким уни амалга оширишини олдиндан режалаштирганимиз йўқ эди. Буни майдондаги ўйинчиларнинг ўзи ҳал қилишди.

Бугун Бобир Абдухолиқов бизга ёрдам бера олмади,  бунга сабаб у ўтган ўйинда кичик жароҳат олган эди, шунга таваккал қилишни ҳоҳламадик. Бугун яна ўйин давомида етакчиларни алмаштирдик, бунга сабаб кейинги муҳим ўйинимизни ҳам ҳисобга олганимиз бўлди.

Йигитларга энди уч кун таътил берамиз. Жамоамиз 13 ноябрдан йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлашади. Машғулотларни ёрдамчи мураббийларимиз Минчев ва Сибагатуллинлар ўтказиб туришади. Биз эса 15 ноябрдан машғулотларга қўшиламиз.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика