Рўзиқул Бердиев: “Тенг ўйинда ғалаба қозондик”
13 sep 2014 07:47
News
Рўзиқул Бердиев: “Тенг ўйинда ғалаба қозондик”
“Металлург” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун биз учун оғир шу билан бирга мухлислар учун чиройли ўйин бўлди, -дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Асосий мақсадимиз уч очкони қўлга киритиш эди ва биз бунга қийинчилик билан эришдик. Чунки “Металлург” охирги йилларда биз учун ноқулай рақиб бўлиб келаётган эди. Ўйинга келадиган бўлсак, қайсидир жамоа кучлилик қилди, деб айтолмайман. Тенг курашлар остида кечган ўйинда биз ғалабага эришдик.
- Жамоанинг асосий дарвозабони терма жамоа сафида Осиё ўйинларига жўнаб кетганди. Айнан шу чизиқдаги хавфдан чўчимаган эдингизми?
- Биз аввало ўйиндан чўчиган эдик. Юворида айтганимдек, охирга йилларда бизга қарши жуда яхши ўйин кўрсатаётганди. Дарвозабон масаласига тўхталадиган бўлсак, Суюнов Кореяга йўл олди. Мухлисларимиз билишади, биз иккинчи даврада бир қатор ўйинларда айнан Юсуповга ишонч билдириб, уни тайёрлаб келаётган эдик. Бугун ҳам ў ўзини яхши томонларини кўрсата олди. Биз унга ишонишда давом этамиз.

Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments