Latest news

16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  6 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  6 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  5 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  9 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан" билан баҳсда осон ғалабага эришмадик" News

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан" билан баҳсда осон ғалабага эришмадик"

"Шўртан" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинни кўрдинглар. Дербига мос ўйин бўлди. "Шўртан" жамоаси бу мавсум олдига катта мақсадларни қўйганини туфайли ўйин оғир ўтди. Ғалабага осонликча эришмадик. "Насаф" нечинчи бор характер кўрсатиб ютқазиб туриб ғалаба қозонмоқда. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Тенг ўйинда ғалабага эришдик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Олдинда "Локомотив" ва "Ал Аҳли"га қарши ўйинлар кутиб турибди. "Локомотив"га қарши ўйинни бироз кечиктирса бўлмайдими? Йигитлар анча толиб қоладику...
- Йўқ, буни аввалроқ ҳал қилиш керак эди. Умуман олганда "Локомотив" билан бир хил вазиятдамиз. Улар ҳам ОЧЛда ўйнайди. Шу боис муаммо эмас. Бу қийинчилик туғдираётгани рост. Бугун ҳам футболчиларимиз эркин, тезкор ўйин намойиш эта олишмади. Эрондаги баҳсдан кейин 5 нафар футбочлига дам беришга қарор қилдик. Элдор Суюнов, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Эркин Бойдуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев каби футболчиларга мажбур бўлдик дам беришга.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Муҳаммадиев жамоа билан умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда. Умид қиламанки 4-5 кунда майдонга қайтса керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика