Latest news

00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  1 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4

Рўзиқул Бердиев: "Шомуродовни тинч қўйинг" News

Рўзиқул Бердиев: "Шомуродовни тинч қўйинг"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда ўтди. Бугунги ўйинда икки жамоа ҳам бир очкога эга бўлди, лекин икки очко йўқотишди. Иккинчи бўлим асосан бизнинг устунлигимизда ўтди. Бизда эса ўша ўша муаммо - яратилган имкониятлардан фойдалана олмаслик.

Рой Рок? Албатта, унинг жароҳатидлан сўнг режаларимиз ўзгариб кетди. Сайфиев унинг йўқлигини билдирмади. Бундан ташқари яна бир қанча жароҳатланган футболчилар ҳам етишмади бугун.

Бугун биз ҳам, рақиб ҳам икки очкодан йўқотди. Бу рақиблар учун қўл келади.

Ўринбосарлар мураббийларига ҳам баъзи вақтларда ўз маслаҳатларимизни бериб турамиз.

Янги ҳужумчи? Коблашдан кўп нарса кутгандик. Коблашнинг бир қанча жиҳатлари бизга мос келмади. Энди ўзимизнинг бир қанча ички имкониятларимиздан фойдаланиб турамиз.

Шомуродов... Ҳозирча ундан бошқа ҳужуичимиз йўқ. Бир нарсани истардим, Шомуродовни тинч қўйинг... Сўнгги вақтларда у ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу нарса унга салбий таъсир қилмоқда. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келмоқда. Унга босим қилмаслик зарур. 

Вазиятлардан фойдалана олиш учун футболчиларни руҳан кучайтириш лозим, ҳужумчига совуққонлик лозим. Ёш чиқиб келаётган ҳужумчилар орқали ҳужумчи муаммосини келажакда ҳал қиламиз деб умид қиламан.

Азиз Тўхтамуродов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика