Latest news

02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  21 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  1 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  2 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  1 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган" News

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Биз Олмалиқда оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келгандик. Ҳа, "Олмалиқ" кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало "Олмалиқ" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ўтган йилги "Олмалиқ" эмас. Улар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйишган бўлса керак. Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни уддалай олмадик. Умуман ушбу баҳсда футболчиларимиз толиқиб қолишгани сезилиб қолди", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олександр Коблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи сизнингча легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
- Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламиз. Ўйнаса ўйнайди, бўлмаса у билан тузилган шартномани бекор қиламиз. Коблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

- Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда. Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур. Машғулотларда қайси футболчи кўпроқ тайёр бўлса айнан шу футболчини майдонга қўйишимиз лозим.

- Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
- Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

- Артур Геворкяннинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғулланишни бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

- Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда "Насаф" олдига аниқ вазифа қўймай келади.

- Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга келиб аниқ вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг ўзи ҳар доим шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Аммо клуб раҳбарияти олдимизга келиб мана шу ўринни оласан ёки бу совринни қўлга киритасан деб вазифа қўймаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика