Latest news

21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  1 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  0 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  5 19:06Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади  2 18:45АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 18:31Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтиради  0 18:12Пети "Арсенал" ҳақида: "Баъзи футболчилар кейинги даражага чиқишини кутяпман – Мартинелли, мисол учун. У Сака билан бир хил ҳолатда эди, аммо ҳозир..."  1 17:38АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  6 17:15Де Йонг "Барса" ҳақида: "4 йилда бор йўғи 3 та соврин ютаман деб ўйламагандим"  9 15:58Криштиану Роналдунинг рекордини янгилаган 17 ёшли вингер Европа грандлари эътиборида  5 15:34"Наполи" "Ювентус" ҳимоячиси трансфери бўйича ишни якунламоқда  1

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига чемпионлик вазифасини қўйган. Ҳамробеков ва Сайфиевни "Насаф"да кўришни истагандим..." News

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига чемпионлик вазифасини қўйган. Ҳамробеков ва Сайфиевни "Насаф"да кўришни истагандим..."

Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (2:0) мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


– Ўйин ҳақида

– Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимни ўрталарига келиб ўйинимизда пасайиш бўлди. Бунга "Олимпик" жамоасининг ҳаракатлари сабаб бўлди, албатта. Чунки "Олимпи" тўп назоратига эътибор қаратди. Иккинчи бўлимда баъзи ўзгаришлар қилдик, ғалабамизга айнан шу ўзгаришлар сабаб бўлди. Бугун асосий эътиборимизни хаводан келиб чиқиб стандард вазиятларга қаратгандик. Асосийси ғалабага эришдик.

– Ислом Кенжабоев ва Ойбек Бозоровнинг қачон сафга қайтиши маълумми?

– Ойбек елкасидан жароҳат олиб, енги операцияни ўтказди. Унинг ўзи тезрок сафга қайтишни истамоқда, аммо у иккинчи, учинчи турларни ўтказиб юбориши керак бўлади. Кенжабоев эса ҳеч қандай машғулотсиз бир ой ичида жароҳатдан даъволаниши керак эди. Бу муддат тугаб бормоқда. Насруллаев ҳам жароҳатини тузатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ўйинчиларнинг йўқлиги ўйинимизга таъсир қилмоқда. Ҳар бир ўйинга имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб танлаяпмиз.

– Да Силва иккита голга ҳам ассистентлик қилди. Уни биринчи бўлимда нега туширмадингиз?

– У икки кун олдинги режамизга кўра бошланғич таркибда тушиши керак эди. Бироқ, бугунги об-ҳавода ўйин курашларга бой бўлишидан келиб чиқиб техникага таянган футболчиларга урғу бермадик. Лекин кўрдингиз у вазиятлар яратиш бўйича жуда яхши ҳаракат қилди. Бу ҳали бошланиши, у жамоамизга мослашиб бормоқда. 

– Бу йил жамоага қандай вазифа қўйилди? "Насаф" бу йил чемпион бўлиши учун ҳамма нарса етарлими?

– Ҳа, аниқ мақсад қўйилди. Ҳар йили катта натижаларни мақсад қиламиз, аммо ҳали чемпион бўлмаганмиз. Раҳбарият айнан шу мақсадни бу йил олдимизга қўйган. Ҳар йили нимадир етмай қоларди. Ўйинимизни янада яхшилашимиз керак. Шу тариқа мақсадимиз томон ҳаракат қиламиз. Балки, бу ўйинчиларга босим юклар, аммо бизга бу муаммо бўлмаса керак. Ҳамма ўйинчиларимиз босимга тайёр. ОЧЛ ўйинида ҳам потанциалимиз қанчалик юқори эканини кўрсатдик. Агар Ойбек, Шерзод, Кенжабоевлар бўлганда балки натижамиз бунданда яхшироқ бўларди. ОЧЛ ўйинида захирадан ўйинни кучайтира олмаганимизни кўрдингиз. 

 "Насаф"нинг янги мавсумдаги таркибидан қанчалик кўнглингиз тўлди? Кўпчилик жамоа жуда кучли таркибга эга эканини таъкидламоқда...

– Бу фикрга унчалик ҳам қўшилмайман. Биздаги ўйинчилар бир ўзи барча нарсани ҳал қиладиган типдаги футболчилар эмас. Шу сабаб ҳам жамоавий ўйинга эътиборни қаратишимиз керак. Биз нимага эришган бўлсак, жамоа билан эришганмиз. Терма жамоадаги ўзимизга яқин бўлган ўйинчиларни таклиф қилгандик, аммо уларни қўлга кирита олмадик. Баъзилари бошқа жамоани танлади, баъзилари талаб қилган шартларни биз бажара олмадик.  Биринчи даврагача ҳозирги таркиб билан ҳаракат қиламиз.

– Юқорида санаган футболчилар айнан кимлар эканлигини айта оласизми? Сиз энг кўп хоҳлаган, аммо жамоага келмаган ўйинчи ким?

– Буни яширадиган жойи йўқ. Кўпчилик билади ҳам. Ҳамробековни жамоада кўришни жуда истагандик. Фарруҳ Сайфиевни ҳам қўлга киритишни ҳам хоҳлагандик. Яна бошқа ўйинчилар бор эди режамизда, аммо уларнинг номини айтмайман. Маълум сабабларга кўра улар бошқа жамоани танлашди. Ўзимга яқин бўлган ўйинчиларнинг номини айтдим.

– Бу йил ёш футболчилардан кимнидир кашф қилиш нияти борми?

– Ростини айтсамиз, охирги йилларда ёш футболчиларга камроқ эътибор қаратдик. Бунга жамоа олдига қўйган юқори мақсадлар, ОЧЛ ўйинлари, совринлар учун катта кураш сабаб бўлди. Ҳозирда Зафармурод, Алибекларни кўпроқ ўйинларга жалб қиляпмиз. Биз ўринбосарлар таркибига 2005-2006 йилларда туғилган футболчиларни кўпроқ ўйнатишга урғу беряпмиз. Ўша футболчилар эртанги ўйинларда қатнашади. Бу ердаги таркибимиз катталардан иборат бўлгани сабаб, ўринбосарлар таркибида ёшларга имконият қаратамиз. Бу эртанги кун учун қилинган иш бўлади.

– "Насаф" кейинги турда "Пахтакор"га қарши Тошкентда ўйин ўтказади. Бу ўйинга қандай қарайсиз?

– "Пахтакор" ҳар доим – "Пахтакор". Чемпион жамоа. Сафарда ўйнаймиз, осон бўлмайди. Охирги йилларда "Пахтакор" билан ёмон натижа кўрсатмаяпмиз. Муҳим ўйинлардан бири бўлади.

– Муродбек Раҳматов олтинчи рақамни олишида сизнинг ўрнингиз қандай? Чунки ўзингиз ҳам шу рақамда ҳаракат қилгансиз...

– Баъзи бир футболчилар ўзлари ташаббус кўрсатишади. Азиз Ғаниев ҳам олтинчи рақамда ўйнашни мендан сўраган. Мен ўшанда "олавер, бу менинг шахсий рақамим эмас", -деганман. Шундай экан, бу рақамда истаса ҳаракат қилиши мумкин.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика