Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  4 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  14 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Рўзиқул Бердиев: “Қўпол хатолар сабаб ютқаздик” News

Рўзиқул Бердиев: “Қўпол хатолар сабаб ютқаздик”

“Насаф” – “АГМК” (0:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- "Бугун омад кўпроқ АГМК жамоасига кулиб боқди. Биринчи бўлимда кўпроқ вазиятлар ярата олдик, агар бу вазиятларни голга айлантирганимизда натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Мағлубиятни тан олишимиз керак. Аслида омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Бугун аксига олиб тажрибали ўйинчиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди".

- "Бундай хатоларни рақиб кечирмайди. Агар АГМК киритган голларга эътибор қаратсак, улар осон голлар уришди. Менимча, рақиб ўйинчилари бундай хатоларимизни кутмаган бўлса керак. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ёш ўйинчиларимиз руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Хуллас, бугун қўпол хатолар сабаб мағлубиятга учрадик".

- "Сўзимнинг охирида ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб турган содиқ мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Раҳмат сизларга!"

"Насаф" ПФК матбуот хизмати. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика