Latest news

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  8 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди News

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




“Бугунги ғалабага асосий сабаб бўлган нарса бу хотиржамлик дейишим мумкин. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик ва йигитлар ғалабага ишонч билан ҳаракат қилишди.

Баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Фақат бугун айрим сабабларга кўра бир қатор футболчилар хизматидан фойдалана олмадик. Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли ҳолат ва барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун узоқ йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Мавсум энди бошланди ва натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Камчиликаримиз бор, тўпни назорат қилиш, қарши ҳужумларни якунлашда. Бунинг устида иш олиб боришимиз керак эканлигини кўриниб қолди.

Бугун режамиз бўйича ҳимояланиб ўйнашимиз керак эди. Аммо ҳимоядаги техник хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Баҳс охиригача ўйинни ҳам, натижани ҳам назорат қилдик.

Ўйлашимча "Қизилқум"ни кучли футболчилар тарк этди, уларнинг ўрнига келган янгилар жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади.

Марко Станоевич нима учун ўйин қайдномасига киритилмади? У тажрибали футболчи, ёш футболчилар ёнига Раҳматуллаев, Станоевич каби тажрибали ўйинчиларни олиб келдик. Уни майдонга туширишни истагандик, аммо унинг собиқ клуби "Иртиш"дан ҳужжат келиши керак. Бу ҳужжат келиши билан у майдонга тушади. Акмал Мозговой ўйинни яхши бошқариб борди, техник хатолар бўлди, аммо умуман олганда яхши ҳаракат қилди.

Умар Эшмуродов анча йиллар давомида бизнинг клубимизда ўйнаган. У ОЧЛда ўйнашни истаганди, аммо "Пахтакор"да деярли майдонга тушмаётгани учун Шота Арвеладзе билан гаплашиб жамоадан кетмоқчи эканини айтган. Биз ҳозир вазиятни кузатиб бораяпмиз, агар Эшмуродов "Насаф"га қайтса албатта хурсанд бўламиз”, - деди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика