Latest news

23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  11 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  121 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ғалабани қўлга киритдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ғалабани қўлга киритдик"

Олий лига 7-тур марказий ўйини "Насаф" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Бугун жуда қийин ғалаба эришдик. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Барча ўйинлар жуда қийин кечмоқда. Асосийси, пешқадамликни сақлаб қола олдик. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун икки хил бўлимларни гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда кўпроқ ҳужумда ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса асосан натижа учун ҳаракат қилдик. "Локомотив" кўп бор позицион ҳужумда ҳаракат қилди", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Рўзиқул Бердиев.

- "Насаф" бугун жуда кўплаб вазиятларга эга бўлди. Бироқ яна ўша муаммо, имкониятлардан фойдаланишда камчиликлар етарлича. Давралар оралиғида янги ҳужумчи сотиб олиш режалаштирилганми?
- Тўғри, вазиятларни голда айлантиришда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Балки иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан бирини голга айлантирганимизда, ўйиннинг қолган қисми осонроқ кечармиди. Сўнгги пайтларда барча "Насаф"нинг ҳужум чизиғини ва хусусан Илҳом Шомуродовни танқид қилмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, Шомуродов ҳар доим жамоамизнинг керакли ва муҳим голларини киритиб келган. Унинг ўйини мураббийлар штабини қониқтирмоқда. Бизда ҳар бир вазиятдан унумли фойдалана оладиган ҳужумчини сотиб олиш учун шароитларимиз тўғри келмайди. Биз ҳам истардик, юқори савиядаги ҳужумчини сотиб олишни. Бироқ бунга имкониятларимиз етарли эмас. Шароитдан келиб чиққан ҳолда иш тутамиз. Давралар оралиғида қайсидир футболчини сотиб оламиз деб ваъда бера олмайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика