Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Рўзиқул Бердиев: "Персеполис" ҳозирги пайтда Эроннинг энг яхши жамоаси" News

Рўзиқул Бердиев: "Персеполис" ҳозирги пайтда Эроннинг энг яхши жамоаси"

“Насаф” – “Персеполис” жамоалари ўртасидаги бўладиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячи Игорь Голбанлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Улар деярли мамлакат чемпионлигини ҳал қилиб бўлишди. Энди улар бор эътиборини ОЧЛга қаратган. Рақибимиз ҳозирги пайтдаги Эроннинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, эртага бўладиган ўйинни биз учун мураккаб деб ҳисоблаган бўлардим. Шуларга қарамасдан биз жамоамизни имкон даражасида ўйинга яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик. Биз учун эртага охирги имконият бўлади. Бизда озгина бўлсада рақибимизга нисбатан имконият бор, бундан фойдаланишимиз зарур.

Осиё чемпионлари лигасида очиқ футбол ўйнаш оғир оқибатга олиб келиш мумкин. Биз эртага ҳимояда ҳам тартибли ўйнашимиз керак. Биз бу ўйинда ғалаба учун ўйнашга мажбурмиз. Чераннинг эртага майдонга тушиш тушмаслиги бугун аниқ бўлади. Афсуски унинг ҳолатидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, у тўлиқ бизга ёрдам беришга тайёр эмас. Бизга у кейинги ўйинларга ҳам керак бўлади. Шунинг учун балки эртага таваккал қилмаслигимиз ҳам мумкин. Аммо қисқа бўлса ҳам  уни эртага майдонга тушириш ниятимиз бор. Эртага қайси футболчиларимиз тўлиқ тайёр бўлса, шу ўйинчиларимиз майдонга туширилади. Дониёр Нарзуллаев биз билан умумий гуруҳда бир ҳафта мобайнида шуғулланаяпти. Унинг аҳволи анча яхши, футболчимиз бизга ёрдам беришга тайёр.

Тўғри, баъзи ўйинчиларимизда жисмонан чарқоқ бўлаётгани ҳақида кўп гапирилаяпти. Аммо футболчи бунга қарамасдан, муҳим ўйинларга куч топа олиши керак. Масалан, Азизжон Ғаниев кетма-кет ўйинларда майдонга тушишига қарамасдан ўзида куч топа олаяпти ва борини бераяпти. Профессионал футболчи аслида шундай бўлиши керак.

“Персеполис” жамоасининг кейинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Жамоа жисмонан ва тактик кучли ўйин кўрсата олади. Шунингдек ҳимояда деярли хато қилмайди. Биз эса эртага уларни хато қилишга мажбур қилишимиз талаб этилади. Такроран айтаман бизни эртага фақат ғалаба қониқтиради. Мухлисларимизга ҳам фурсатдан фойдаланиб мурожаат қилмоқчиман, эртага биз учун уларнинг далдаси ҳам ҳар қачонгидан зарур. Агар уларга ўйинимизга кўпроқ ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлашса бу ҳам бизга қўшимча куч беради.



Игорь Голбан: - Биз эртага бўладиган ўйинда фақат уч очкони қўлга киритиш учун майдонга тушамиз. Гуруҳимиз турнир жадвалидаги ҳолатимиз шуни тақазо этади. Ҳатто бизни дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Шунинг учун эртага бўладиган ўйинда фақат ғалаба қозониш.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика