Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  20 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  20 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  7 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди” News

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди”

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви якунланганидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида қисқа қилиб айтаман. Бугун “Пахтакор” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Жамоамиз бугун ёмон ўйнади ва якунда натижа қониқарсиз бўлди. Ўйинга ўзимиз тайёрлаган режамиз бор эди. Аммо ўтказиб юборилган гол бизнинг режамизни бузиб қўйди.

-Элдор Суюнов ва Шуҳрат Муҳаммадиев бугун майдонда кўринмади...

- Улар терма жамоамизнинг сўнгги ўйинида тўлиқ иштирок этишди ва толиқиб қолишгани аниқ эди. Учрашувдан олдин улар билан гаплашганимда, учрашувга тайёр эмасликларини айтиб ўтишди.

-Қайсидир футболчига эътирозингиз борми?

-Қайтариб айтаман, бугунги мағлубиятга  бутун жамоа айбдор.

-Фарруҳ Сайфиев асосий таркибга киритб келганингизда сизни кўп танқид қилишди. Лекин вазият шуни кўрсатдики, Сайфиев терма жамоа футболчиси даражасига чиқди. Бу ноўрин танқидлар сизни чалғитиб қўймайдими?

-Биз ортиқча гап-сўзларга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Мен Фарруҳни имкониятларини яхши биламан. Сайфиев жуда меҳнаткаш бола.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика