Latest news

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  23 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди” News

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви якунида, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

- Аввало “Персеполис” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун гуруҳимиздаги кучли рақиб билан куч синашдик. Кучли рақиб билан бўлган учрашувларда диққатни йўқотиш оғир оқибатларга олиб келади. Биз биринчи голни ўтказган вазиятда ана шундай диққатимизни йўқотдик. Аслида футболдаги биринчи гол катта аҳамиятга эга. Биз деярли янги таркиб билан ўйнаяпмиз, шунингдек таркибимизда ёш футболчилар ҳам кўп. Бу футболчиларимизда бугун ҳаяжон ҳам кўп бўлди.

“Персеполис” кучли жамоа, таркибида кучли футболчилар тўп тепишади. Ўйлайманки улар бу йилги ОЧЛда ҳам узоқроқ боришади.

Бизда ҳали миллий чемпионатимиз бошлангани йўқ. Биз энди янги мавсумдаги иккинчи расмий учрашувни ўтказдик. Ўйин амалиёти камлиги ҳам бугунги мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди.

“Персеполис” клубида ажойиб ҳужумчилар бор, бундай ҳужумчиларга қарши ўйнаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу футболчилар бугунги учрашувда ҳам ўзларини кўрсатишди, - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика