Latest news

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  29 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

Рўзиқул Бердиев: “ОЧЛга муносиб ҳозирлик кўрамиз” News

Рўзиқул Бердиев: “ОЧЛга муносиб ҳозирлик кўрамиз”

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев куни кеча Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб Европа чемпионлари лигасидан ўрин олган “Зенит” – “Бенфика” учрашувини бевосита “Петровский” стадионидан туриб кузатди.
Куни кеча Россия сафаридан қайтган жамоамиз устози бу ҳақда қуйидагиларни гапириб берди.

-Европа қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасини бевосита кузатиш учун ушбу учрашувга бордим, -дейди Рўзиқул Саъдуллаевич. – Мақсадим ЕЧЛ учрашувини томоша қилиш билан бирга ўша ўйинда мураббийларнинг тактик ва техник услубларини оз бўлсада ўзлаштиришдан иборат эди. Сафардан ўзим учун керакли ахборотларни тўплай олдим. Учрашувдан кейин “Зенит” клуби қароргоҳига ҳам бориб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитларга гувоҳ бўлдим. Тўғрисини айтганда, клуб базасида яратилган шароитлардан ажабланмадим. Бизда ҳам шу каби шароитлар яратилган. “Зенит”да барча ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган ва професионаллар иш олиб боришига гувоҳ бўлдим.

-Куни кеча ОФК томонидан Осиё чемпионлари лигаси баҳсларида Ўзбекистон учун 3+1 тарзида ўринлар тақсимлангани маълум бўлди. Бу “Насаф”нинг янги мавсумда ОЧЛни гуруҳ босқичида бошлашини англатади...


-Албатта биз якунланган мавсумда чемпионатни совринли ўринда якунлагач, қитъа турниринг гуруҳ босқичида бошлашни ният қилгандик. Кутилгандек, ОФК томонидан юртимиз жамоалари учун 3+1 тарзидаги ўринлар тақдим этилди. Бу юртимиз футболининг нуфузи ОФК томонидан юқори баҳоланганидан далолат беради. Янги мавсумда ушбу турнирда қатнашадиган барча клубларимизга омад тилайман. Ўз ўрнида “Насаф” футболчилари ҳам ушбу баҳсларга муносиб ҳозирлик кўришади. Ўтган ҳафтада жамоамиз аъзолари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди. Кўрикдан эртароқ ўтишимизнинг сабаби сафимиздаги жароҳат олган айрим футболчиларимизга аниқ ташхис ҳам қўйилади. Янги йил олдидан ташкил этиладиган йиғинмизга улар тайёр ҳолатда келишади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика