Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Рўзиқул Бердиев: “Очко йўқотганимиз аламли бўлди” News

Рўзиқул Бердиев: “Очко йўқотганимиз аламли бўлди”

“Насаф” – “Металлург” учрашуви якунига етгач, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Азизжон Ғаниевлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугунги учрашув назоратимиз остида ўтказдик. Аммо ҳимоядаги битта хато орқали очко йўқотишимизга олиб келди. Тажрибали ҳимоячиларимиз бундай қўпол хатога йўл қўймаслиги керак эди. Албатта футболчиларимизга эътирозим йўқ. Аммо очко йўқотганимиз аламли бўлди. Умуман олганда йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Энди олдимизда турган муҳим ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.


Азизжон Ғаниев: - Биз бу ўйинга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Бундай натижага лойиқ ўйин кўрсатмадик деб, ҳисоблайман. Аммо афсуски тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Шуниси аламли бўлди.

Рўзиқул Бердиев: - Черан ҳали ўйинга тўлиқ тайёр эмаслиги учун бугун уни майдонга туширмадик. У фақат кеча сафимизга қўшилди. Бу ўйинчимиз бизга жуда керак бўлаяпти. Ўйлайманки, у навбатдаги ўйинимизда бизга ёрдам бера олади. Албатта “Персеполис” билан бўладиган ўйин ҳақида ўйламаслигимизни иложи йўқ. Аммо бугунги танланган таркиб ёки олиб борилган ўйин, навбатдаги ўйинни ўйлаб қилинган эмас. Барча ўйинлар биз учун муҳим. Бобир Абдухолиқовни дастлабки дақиқалардан майдонга туширмаганимизга сабаб, бу футболчимиз кейинги вақтда умуман дам олмасдан майдонга тушмоқда. Шунингдек бошқа ўйинчиларимизда ҳам шу ҳолат, ҳоҳлаймизми йўқми бундай кетма-кет ўйинлар бари бир футболчиларни толиқтириб қўяди. Аммо биз кейинги ўйинга яхши тайёрланамиз, мухлисларимиз биздан ижобий натижа кутишаяпти. Биз уларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика