Latest news

16:29Ўзбекистон – Уругвай. Таркиблар маълум  5 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   2 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  3 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  3 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  6 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0

Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак" News

Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида энг яхши ҳимояланадиган жамоа, аммо биз уларнинг дарвозасига йўл топа олдик. Стандардлар кўпроқ эътибор қаратдик. Йигитларга раҳмат айтишим жоиз. "Нефтчи" охирги ўйинини ўн икки кун аввал ўтказганди. Биз эса беш кун аввал қийин ўйинда қатнашгандик. Шундай бўлса ҳам биз жисмонан ва ҳаракатларда "Нефтчи" жамоасига ҳеч қандай имконият бермадик. Таёргарлигимиз улардан яхшироқ эканини исботлай олдик. Улар анча кўпроқ дам олганидан бироз чўчиб тургандик. Лекин йигитларга раҳмат айтиш керак. Бугун жисмоний ва тактик тарафдан "Нефтчи"дан кучлироқ эдик.

- Легионерлар бугун ўзини оқлади, деса бўладими?

- Албатта, ғалаба жамоаники бўлади, аммо улар муҳим голларни уришди. 

- Ўйиннинг охирида "Нефтчи" ёрдамчи мураббийи билан кескинликка бордингиз. Бунинг сабаби ўқувчиларга қизиқ...

- Ўқувчиларга қизиқ бўлсин деб баъзан шунақа ҳолатларни юзага келтирамиз. Ёрдамчи мураббийга кўришиш учун қўлимни бергандим, у менга қўл беришни истамади. Мен буни оғир қабул қилдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўзида мағлубиятни қабул қилиш учун куч топа олиши керак. Тушунишимча, улар учун мағлубиятни ҳазм қилиш жуда қийин бўлди. "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Бироқ, Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак. Қарши жамоаси бошқа жамоа эмас. Шу сабаб ҳам бу менга оғир ботди. Ўзимни ноўрин тутган бўлсам, узр сўрайман. Биз Фарғонада мағлуб бўлганимизда мард бўлиб қўл бериб кетганмиз. Ҳар қандай инсонга бу оғир ботади. "Нефтчи" яхши жамоа, аммо бу ҳаракатларини оқламайман. 

- Амоновнинг охирги кўрсаётган ўйинлари уни терма жамоага чақириш учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Жуда кўп ўйинчиларимизни терма жамоага лойиқ, деб ўйлайман. Терма жамоамиз бир схемада ўйнайди, биз ҳам бу схемада ўйнаб турамиз. Ҳозирги кунда Азиз жуда яхши формада. Мен уни муносиб, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда терма жамоа йиғини бўлади. Терма жамоамиз 18 октябрь кунига қадар йиғин ўтказади. Биз эса 19 октябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинини ўтказамиз. Шу сабабли, биз терма жамоадан футболчиларимизга енгиллик беришларини сўрагандик, аммо ҳали бу сўровимизга якуний жавобни олмадик. 

- Чемпионлик пойгасида "Пахтакор" ва "Навбаҳор"га сабоқ бера оламизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Битта ўйинни ютсак, чемпионлик ҳақида гапириб қоламиз. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқайлик, қолганини вақт кўрсатади. "Пахтакор" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйин ўтказамиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, қолганини вақт кўрсатади. 

Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика