Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Рўзиқул Бердиев: "Муҳим уч очкони қўлга киритдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Муҳим уч очкони қўлга киритдик"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун муҳим уч очкони қўлга киритдик. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Ўйин бизнинг устунлигимиз остида ўтди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Рўзиқул Бердиев.

- "Сўғдиёна" жамоасини ўйини кучайганми?

- Бизларга келадиган барча жамоаларни ўйини тезда кучайиб қоладигандек. "Металлург" ҳам биз билан ўйинда енгил ҳаракат қилди. Умуман Қаршига келганда жамоалар юқори босимсиз ўйнайди. Балки шу боис уларнинг ўйини яхши чиқса керак.

- Мақсуд Каримов ярим ҳимоя чизиғида яхши ҳаракат қилмоқда. Сизга унинг ҳаракатлари маъқул келмоқдами?

- Мақсуд Каримов учун бу жой янгилик эмас. ОЧЛда ҳам Мақсуд Каримовни ярим ҳимоя чизиғида ўйнатгандик. Унинг хизматлари бизга кўп фойда келтирмоқда.

- "Насаф" бош менежери жамоа олдига чемпионликни бош вазифа қилиб қўйилганини айтиб ўтди. Бундан сизнинг хабарингиз борми?

- Ҳозиргина Шамил Ярулин кийиниш хонаси келиб ғалаба билан табриклади ва эрта-индин раҳбарият билан кўришишимизни айтди. Балки шунда бизга бу ҳақида хабар беришар. Барча масалалар учрашув чоғида гаплашиб олинса керак.

- Давралар оралиғида "Насаф" ҳужумчи оладими?

- Биринчи яхши ҳужумчи олиш учун катта имкониятга эга бўлиш керак. Бу ҳақида кўп айтилмоқда. Ҳозирча бу ҳақида бирор нарса дея олмайман. Шунингдек, таркибимизда Кенжа Тўраев, Азамат Алланиёзов бор. Улар жароҳатдан фориғ бўлиб боришмоқда. Уларни ҳали ўйнатишимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика