Рўзиқул Бердиев: "Металлург" билан баҳсда ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик"
01 aug 2019 09:59
News
Рўзиқул Бердиев: "Металлург" билан баҳсда ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик"
Рўзиқул Бердиев: - Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик, ўйинимиз ўхшамади. Устига-устак 2 та гол қўйиб юбордик “Металлург”дек тажрибали ўйинчиларга эга жамоа бундай фарқни сақлашни билади ва буни улар амалда исботлашди.
- Иккинчи бўлимда анча мазмунли ўйин кўрсатдик. Бироқ рақибимиз яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозабини эса ўз жамоасини бир нечта муқаррар голдан сақлаб қолди. Биз бугун ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик. Албатта бунинг сабабини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужум чизиғимиз ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олмади.
- Бугунги ўйинга йигитларимиз тайёр эди. Бироқ 1-бўлимда ўтказиб юборилган 2 та голдан сўнг вазифамиз жуда қийинлашиб қолганди.
- Футболчиларимиз 1-даврада бўлиб ўтган ўйин ҳақида умуман ўйлашгани йўқ. Тўғри 1-бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Лекин йигитлар беллашув сўнгига қадар ҳаракат қилишди. Учрашувдаги футболчи алмаштиришларимиз ҳам ўйинимизни яхши томонга ўзгартирди.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments