Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  1 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив”нинг муваффақиятсизлиги вақтинча” News

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив”нинг муваффақиятсизлиги вақтинча”

“Насаф” – “Локомотив” (2:1) учрашувига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Игорь Голбан иштирок этишди.


Рўзиқул Бердиев:- 
Бугунги ғалабамиз билан барчани табриклайман. Бугун футболчиларимиз ўз характерларини кўрсата  олишди. Бугунги рақибимиз жуда кучли ва тажрибали эди. Аммо шунга қарамасдан биз бугунги учрашувда кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Аммо ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Биз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Бу ҳолат кейинги ўйинларда кўпроқ содир этилмоқда. Бу бизнинг камчилигимиз, бунинг устида ҳали ишлашимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бугун кучли рақиб устидан муҳим ғалабага эришдик. Бу ғалабани барча кутаётган эди. “Локомотив” жамоаси бу йилги чемпионатда ҳам чемпионликка асосий давогарлардан бири ҳисобланади. Ўйлайманки, уларнинг бу муваффақиятсизлиги вақтинча.



Игорь Голбан:- Бугун ажойиб ўйин бўлди. Ўйлайманки мухлисларнинг ҳам бугунги ўйиндан кўнгли тўлди. Улар бугун бизни қизғин қўллаб – қувватлашди. Бунинг учун уларга ташаккур билдирамиз. Биз кейинги вақтларда ғалаба қозона олмаётган эдик. Бугун ғалаба учун барча жамоадошларим бор кучи ва маҳорати билан ўйнашди. Натижада муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бундан мамнунман.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика