Latest news

09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  2 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1 07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  1 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  1 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  4 01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  5 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  2 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  1 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  2 00:05Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"  4 23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  11 23:26Футзал. Тожикистон ЖЧда гуруҳдаги рақибимиз — Нидерландияни мағлуб этди  1 23:05Миллатлар лигаси. Бешта ўйин якунига етди  3

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади News

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “аждарлар” жамоаси устози иштирок этди.
- Аламли мағлубиятга учратдик. Ҳали кураш давом этади. Жавоб ўйини бор. Бугунги баҳс давомида бизда голли вазиятлар бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Буни эса рақиб жазолади. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” мураббийининг ўзгаргани жамоа ўйинига ҳам таъсир қилгани кўриниб турибди. Акрам Комилов бугунги баҳсда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Геворкянга қарши у жуда муносиб ўйнади. Шунингдек, Достонбек Ҳамдамов ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади. Умуман, Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар етишмаяпти. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Чунки 3 кун илгари “Олмалиқ”да чемпионат учрашувини ўтказган эдик. Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ. Биз охиригача курашамиз. Ўйлайманки, Қаршидаги баҳсда бизнинг ўн иккинчи ўйинчиларимиз ёрдам беришади, - дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика