Latest news

14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  0 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5

Рўзиқул Бердиев: “Йигитларимиз ўйинга тайёр” News

Рўзиқул Бердиев: “Йигитларимиз ўйинга тайёр”

Бугун ўтказилган ўйинолди матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.
-Эртага шиддатли ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўламиз, -дея гап бошлади “Насаф” устози. – Чунки ҳар иккала жамоанинг ҳам мақсади ғалаба қозониш. “Ал Жаиш” Қатарнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боис ўйин осон кечмаслигини ҳис қилиб турибмиз.  Биз ушбу ўйинга қадар Туркия ва БААга ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Ўйлайманки, эртанги ўйинга жамоамиз ҳар томонлама тайёр. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

 -Плей офф ўйинининг битта учрашувдан иборат эканлигини ҳисобга олсак ўйин 90 дақиқадан кўпроқ давом этиши мумкин…
-Албатта буни ҳам ҳисобга олганмиз. Шу боис йиғинларда жисмоний тайёргарликка асосий эътиборни қаратдик. Футболчиларимиз бу каби вазиятларга ҳам тайёр.

-Таркибда йўқотишлар йўқми?
-Жамоамизнинг етакчи футболчиси, мамлакат терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Гадоев жароҳати боис ҳозир биз билан бирга эмас. Шунингдек, яна бир ҳимоячимиз Алишер Юсупов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Қатарга келолмади. Қолган барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Улар биз билан Доҳага келган.

 Артур Геворкян: -Эртага янги мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказами ва б уўйиннинг аҳамиятини ҳис қилиб турибмиз. Рақибнинг кучини биламиз. Мақсадимиз яхши ўйин кўрсатиб мақсадга эришиш.

 -Плей-офф ўйини бир учрашувдан иборат эканлиги ва уни сафарда ўтказиш қийинчилик туғдирмайдими?

-Биз биринчи марта сафарда ўйин ўтказаётганимиз йўқ. Шу сабабли мураббий кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳаяжонланмасдан бирчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика