Latest news

20:37Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 2:6 (матнли трансляция)  139 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  10 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  8 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  1 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  8 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Рўзиқул Бердиев: “Ислом Рашидхоновга омад тилаймиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Ислом Рашидхоновга омад тилаймиз”

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Насаф” жамоаси селекция ишларида фаол бўлмоқда.

Қаршиликларнинг мазкур йиғинига легионерлар қўшилгани ҳақида аввал маълум қилган эдик. Мураббий Рўзиқул Бердиев хорижлик футболчи танлашда шошилмоқчи эмас. Буни мутаҳассис биз билан суҳбатда ҳам таъкидлаб ўтди.

- Биринчи галда олиб борилаётган тайёргарлик жараёни ҳусусида маълумот бериб ўтсангиз...
- 17-18 декабрь кунлари ҳозирги таркибимиздаги футболчилар билан тиббий кўрикдан ўтдик. 28 декабрьга қадар асосан енгил машқлар, жисмони ҳолат устида ишладик. Бу йиғиндан яна бир мақсадимиз бор эди, яни айрим ўйинчилар жамоамизда тўп тепишга хоҳиш билдирганди, уларни синовдан ўтказдик. “Бунёдкор” билан назорат учрашувидан сўнг биринчи босқични якунладик. 3 январдан кейинги йиғинга киришамиз.



- Биламизки сиз легионер танлашда “Етти ўлчаб, бир кес” мақолига амал қиласиз. Одатда хорижлик ўйинчи танлашда кам хато қиласиз. Кўриб турибмиз жамоада африкалик, арманистонлик футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Уларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Легионер танлашда адашмаслигимиз керак. Уларни чуқур ўрганшимиз лозим. Яқинда келган арманистонлик футболчиларни навбатдаги машғулотларга таклиф қилмаймиз. Фикримча, жамоамизга ёрдам берадиган даражада эмаслар. 2000 йилда туғилган африкалик ўйинчининг ҳаракатлари мақул тушди. Устига устак ҳали ёш экан. Уни яна синаб кўрамиз.

- Ислом Рашидхоновнинг “Навбаҳор”га ўтишига муносабатингиз...Назаримда унинг ўйинида анча пасайиш кузатилди...
- Асосий таркиб ўйинчиларимиздан бири эди. Ўйинида пасайиш бўлдими? Футбол жамоавий ўйин. Трансферларга аралашиш мураббийларнинг иши эмас. Ўйлайманки, “Навбаҳор” яхши футболчини қўлга киритди. У баъзи бир ўйинларда катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Унга кейинги фаолиятида омад тилаймиз. Кетганларни ўрнига академиямиздан ёшларни жалб қиламиз. Ўртоқлик баҳсида ҳам 2002, 2003 йилларда туғилган болалар ҳаракат қилишди. Уларга ҳам имконият берамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика