Latest news

02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  30 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   407 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  26 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  2 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  8 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  11 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди" News

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (5:2 ) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Учрашувни бошида биринчи голни уриб бир оз ўйинимизни пасайтирдик. Шуни эвазига иккита тўп ўтказиб юбордик. 

Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди. Биз ўзимиз учун зарур бўлган натижага эришдик.

- Кубок ўйинларида жамоангизнинг мақсади қандай?

- Албатта, ҳар бир мусобақада максимал ҳаракат қиламиз. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш лозим. 

- Калудерович кубок учрашувида яхши ўйнади. Суперлигада ҳали жамоага киришиб кета олгани йўқ. Буни қандай изохлайсиз?

- У жамоамизга яқинда келиб қўшилди. АГМК билан ўйинда ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Бугунги ўйинда ўзининг сермаҳсуллигини кўрсатди. Унинг тажрибаси бизга асқотади деб ўйлайман. 

- Абдувоҳид Неъматовнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- У тиззасидан жароҳат олди. Қай даражада жиддийлигини кейинроқ аниқлаб оламиз.

- ОФК кубогига тайёргарлик қандай?

- "Аҳал" жамоаси ҳақида ўрганаяпмиз. Лекин уларда чемпионат тўхтаб қолгани боис маълумотларимиз кўп эмас. Биз уларнинг Тожикистон ва Қирғизистон клубларига қарши ўтказган ўйинларини кўриб чиқаяпмиз. 

- Мухлисларни ташрифи ОФК кубоги ўйинларида бўлиши мумкинми?

- Бу борада сўраб кўрдик, ҳозирча қандай жавоб берилганини билмайман. Лекин мухлислар билан ўтадиган ўйинлар бутунлай бошқача, янада жозибадор бўлиши аниқ.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика