Latest news

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  9 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи бўлимда рақиб яхши ҳимояланди. Танаффусда эса позицион ҳужумлар орқали ҳужумчиларимизга тўпни етказиб беришимиз кераклигини айтдим. Буни уддалай олдик ҳам. Натижани кўриб турибсиз, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" - дея фикр билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун футболчилар узоқдан кўплаб зарбалар беришди. Бу "Насаф"га хос бўлмаган жиҳат. Футболчиларга сиз шундай кўрсатма бердингизми?

- Бугун биздан шу нарса талаб қилинар эди. Статистикага эътибор берсангиз, энг кўп зарба берадиган жамоа бизмиз. Шундай давом этишимиз керак. Футболчиларга шошилмаслик кераклигини айтган эдим.

- Алибек Давроновни иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз. Ушбу ҳақда гапириб ўтсангиз...

- Тажрибали ҳимоячимиз жароҳат туфайли анча вақт ўйнамади. Энди уни мана шундай ўйинлар орқали оптимал спорт формасига келтириб олишимиз керак. Алибек терма жамоада ўйнашга лойиқ футболчи.

- Ҳебай жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Ҳебай пенальтини амалга оширишига нима сабаб бўлди? Сиз Рубинга пенальтини ижро этиш имкониятини тақдим этдингизми?

- У ўзи пенальтини ишлади ва ижро этди. Режа бўйича 11 метрлик зарбаларни Ҳусайн амалга ошириши керак, лекин Рубин ўзи пенальти ишлагани сабаб ўзи ижро этди. Қишда ўтказган йиғинларимиздан бирида у шундай имкониятдан фойдалана олмаган эди ва шу сабабли бироз қўрқув ҳам бор эди, лекин у зарбани ажойиб амалга оширди.

- Ҳебай бугун жуда ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилди. У асосий таркибга қайтмоқчими?

- Рубин кўп вақт ўйнамади, шу сабабли унда иштиёқ юқори. Ҳар бир футболчи мана шундай ўйнаши керак. Пенальтидан кўра ўша вазиятдан фойдаланганида яхшироқ бўлар эди.

- Умар Эшмуродовда хатолар кузатилаётгандек...

- Эшмуродов жамоага жуда кўп ёрдам беради. Айрим бир вазиятларда марказий ҳимоячилар катта босим остида қолади ва шу сабабли хатолар кузатилиши мумкин.

- "Хоразм"га қарши ўйинда ҳам ушбу таркиб бўладими ёки янги таркиб танланадими?

- Биз "Хоразм" билан Жиззахда ўйнаймиз. Биз ўйин куни таркиб танлаймиз, сабаби қайси футболчилар ўйинга яхшироқ тайёр эканлиги ўша куни маълум бўлади. Қандай таркиб танлашимиздан қатъи назар ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика