Latest news

07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  0 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  11 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна" курашувчан ва рақибга ҳам кураш таклиф қиладиган жамоа. Йигитларга бугун курашларда ютқазмаслик ҳақида кўрсатма бергандик. Умуман олганда бугун тартибли ўйин намойиш этдик. Стандарт вазиятларда "Сўғдиёна" жуда хавфли, шу сабабдан бугун бу борада эътиборли ўйнадик. Ғалабамизга сабаб сифатида тартибли ўйинимизни кўрсата оламан. Охирги вақтларда бу икки жамоалар ўртасидаги ўйинлар жуда кескин руҳда ўтмоқда. 

- Ўйиндан олдин таркиблар эълон қилинганида "Насаф" асосий таркиб футболчиларини ОФК кубоги финалига асраб қолди деган тахминлар бўлди. Бугун таркиб танлашингиздан мақсад қандай эди?

- Албатта, биз ОФК кубоги финал ўйини ҳақида ҳам ўйлагандик. Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган. Шу сабаб бугун айрим футболчиларни захирада қолдирдик. Кучни тўғри тақсимлаган холда бугунги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур эди. Ўйлайман-ки, биз буни амалга ошира олдик. Шунингдек, 3-4 нафар ўйин амалиёти кам ёш футболчиларга имкон бердик. Балки мазмунли ўйнамагандирмиз, лекин бу йигитлар ишончимизни оқлашди деб ўйлайман. Бугун "Сўғдиёна"нинг кучли босимига муносиб қаршилик кўрсатишгани учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.

- Захирадан ўйинга қўшилган Умар Эшмуродов бугун ўзини ёмон тутди. Уни интизомий жазога тортасизми?

- Бу футбол, ҳиссиётларга бой ўйин. Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов ўртасида ўтган ўйинда ҳам тортишув юзага келганди. Иккиси ҳам ёш футболчи эмас, бу борада жуда чуқурлашмадим. Улар мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилишади деган умиддаман. Ҳар икки футболчи ҳам ўз жамоаси учун жуда керакли футболчилар. Эшмуродов билан алоҳида гаплашамиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам футболчи ўзини тута билиши керак. Бугун у ҳиссиётларга берилгандир, лекин жудаям чегарадан чиқиб кетгани йўқ. 

- Ҳозирда унинг ҳолати яхшими?

- Ҳа, албатта яхши, ҳаммаси жойида. Футболчилар билан гаплашдим ва ҳиссиётларга берилиш керак эмаслигини тушунтирдим. 

- Кўпчилик мухлислар бугун "Сўғдиёна" жамоаси ғалабасини кутишганди. Чунки "Насаф" асосий кучини ОФК кубогига сарфлашини мухлислар тушуниб туришганди. Жамоангиз Ўзбекистон кубоги, Суперлига ва ОФК кубогида ижобий натижалар кўрсатишга қодир деб ўйлайсизми?

- Албатта олдимизда шу вазифалар турибди. Ҳар бир турнирда муносиб иштирок этмоқчимиз. Тан олиш керак, ҳозирда асосий эътиборимиз ОФК кубоги финал ўйинига қаратилган. Шу сабаб жароҳатдан асраб қолиш мақсадида айрим футболчиларга дам бердик. Жамоа ўйинини ташкил этиш жуда муҳим, бугун йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

- ОФК кубоги финал баҳсида жамоангизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

- Албатта, бутун Ўзбекистон аҳли номидан ўйнаймиз ва ОФК кубогини ютишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Эътибор учун барчангизга раҳмат!

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика