Latest news

21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  0 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  1 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4

Рўзиқул Бердиев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” News

Рўзиқул Бердиев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Шўртан” – “Насаф” (1:4) учрашуви якунлангач, “Насаф” устози ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Ташаббус кўпроқ биз томонда бўлди ва ҳисоб ҳам шунга мос равишда бўлди. Лекин танаффусда шогирдларим майдон бироз оғирроқ эканлигини айтишди, -дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. -Эҳтимол шу сабаб ўйинимиз биз кутгандек чиқмади. Шунга қарамай сафарда муҳим ғалабага эришдик. Бу ўйинда очко биз учун очко жудаям муҳим эди. Сабаби чемпионат охирлагани сари юқори ўринлар учун кураш кескин кўриниш олаяпти. Мақсадимиз кейинги ўйинлардаям керакли очколарни қўлга киритиш... Умуман “Шўртан” ҳозир янги шаклланаётган жамоа. Таркиб аввалги йилларга қараганда анча ёшарган. “Насаф” эса савия жиҳатдан улардан кучлироқ эканлигини кўрсатди. Шуни эвазига биз ғалабага эришдик.

-Ўйин охирларида Ботир Қораев ўрнига Раҳматилла Бердимуродов майдонга тушди. Бу мажбурий ўзгариш эдими ёки...

-Мажбурий ўзгариш қилдик. Сабаби бир вазиятда Қораев бироз орқа мушакларига зарар етди. Ҳаракат қиламиз кейинги ўйинларда у бизга ёрдам беради. Чунки у жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

-Муҳаммадиев ушбу учрашувгача сафга қайтиши керак эди. Аммо нафақат у балки ўнг қанотда тўп тепадиган Лазиз Убайдуллаев ҳам бугун ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг жароҳати жиддийми?

-Жароҳат буям бир футболнинг ажралмас қисми. Ҳисоблаб чиқсак салкам бир таркибимиз жароҳатга йўлиққан. Яна уларнинг барчаси етакчи ўйинчилар. Шу боис имкон борича уларнинг ўрнини ёшлар билан муносиб тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Мана ўтган турда Эркин Бойдуллаев жароҳат олган эди. Бугун унинг ўрнида ўринбосарлар таркибидан жалб этилган Улуғбек Дадабоев ҳаракат қилди. У ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган эди. Агар унинг ёшини инобатга оладиган бўлсак, Улуғбек ёмон ҳаракат қилмаяпти. Йил бошида таркибимизга кўпроқ ёш, иқтидорли футболчиларни жалб этишга мақсад қилганмиз. Лекин ўша мавсум мобайнида бизга ёрдам берган бир қатор футболчилар жароҳат олмаганида, натижаларимиз бунданда яхши бўлиши муқаррар эди. Шуҳрат Муҳаммадиевга тўхталадиган бўлсак, ҳозир у асосий таркиб билан машғулотларда қатнашмоқда ва умид қиламиз тез кунда у сафга қайтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика