Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  10 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди News

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди

Гап шундаки, Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев жамоанинг янги ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевнинг голсиз сериясига берган изоҳини эслаймиз.

Ўшанда Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин нега Ҳумонюн Муртозаевнинг янги жамоасидаги дебют голи чўзилиб кетди, деган саволга қуйидагича жавоб берганди:

"Ҳумоюн мавсумолди йиғин доирасидаги назорат ўйинларида ўзини яхши кўрсатди. Кўп голлар киритди. Унинг голсиз серияси чўзилгани шунчаки вақт масаласи. Шунингдек, Муртазоев ўтган йилни Про-лигада ўтказди ва "Машъал" ҳамда "Насаф" ўртасидаги фарқ ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Яъни, бундай юқори босимда ўйнагандан кейин бунга мослашиш ва кўникиш учун вақт талаб этилади. Ўйлайманки, Муртазоев дастлабки голни уриб олгач ўзига бўлган ишончи ортади. Муҳими, ўша биринчи голни уриб олиш лозим. Дебют голдан кейин Ҳумоюн Муртазоев очилиб кетади", - дея ўз фикрларини билдирганди "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев.

Қайд этиш керакки, шундан сўнг Ҳумоюн Муртазоев "Андижон" дарвозасига ўзининг илк голини киритди ва кеча АГМК дарвозасига иккита гол уриб, янги жамоасидаги дастлабки дублини нишонлади. Рўзиқул Бердиев ишонтиргандек, Ҳумоюн Муртазоев "Насаф" сафидаги илк голини ургач футбол тилида айтганда, "очилиб кетди".


"Машъал"дан "Насаф"га ўтган ҳужумчи охирги иккита учрашувда 3та гол киритишни уддалади. Бу билан ҳужумчи жамоанинг янги мавсумдаги тўпурари бўлиб турган ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитовга етиб олди. Саитов ҳисобида ҳам 3та гол мавжуд. Кучли зарба соҳиби бўлган Саитов "Динамо", "Сўғдиёна" ва АГМК дарвозасини узоқдан йўллаётган кучли зарбалари орқали аниқ нишонга олган.


Шунингдек, жароҳатини даволаб ўзоқ танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган Азиз Ғаниев АГМКга қарши баҳсда жамоаси голларининг иккитасида ассистентлик қилди ва голли узатмалар сонини иккита етказиб, бу борада пешқадамлар сафига қўшилиб олди.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика