Latest news

07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  0 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг шунақа оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлимдаги хотиржамлик ва ишонч иккинчи бўлимда сусайиб қолди. "Қизилқум" жамоаси бизга жуда яхши қаршилик кўрсатди, гол кирита олди. Шундай бўлса ҳам йигитларга рахмат айтаман, улар майдонда охиригача курашишди. Вазиятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бундан ҳам яхшироқ тус олиши мумкин эди.


- Да Сильвани алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Биз янги футболчиларни майдонга ташлаб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик.

- Бобир Абдихолиқов Беларусь ва Қозоғистон чемпионатларида яхши ўйин кўрсатганди. "Насаф" эса йўқолиб қолаётгандек...

- Бобир Абдихолиқовда руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Бундан чиқиб кетиши учун биринчи голини уриб олиши керак. Биз унга бу борада ёрдам берамиз. Абдихолиқов бундай вазиятлардан чиқиб кета оладиган иқтидорга эга.

- "Қизилқум"нинг иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириб юбора олганига сабаб нима деб ҳисоблайсиз?

- Биринчидан биз ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. Ўтган мавсумда жамоалар бизга қарши чуқур ҳимоя билан чиқишарди. Биз мана шундай эҳтимолни ҳисобга олган ҳолда рақибга ҳам имконият бераяпмиз. Тезкор футболчиларимиз бор, ўйиннинг боришига қараб қарши ҳужум услубига ҳам ўтаяпмиз.

Иккинчидан, 2:0 жуда хавфли ҳисоб. Гол ўтказиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонига ўтиб кетади. Шу каби факторлар иккинчи бўлимдаги ўйинимизга таъсир кўрсатди.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика